» » Оила ва маҳаллаларда маънавий, тиббий, ҳуқуқий, моддий маданиятни оширишда аёллар фаоллигини ошириш нималардан иборат?

Оила ва маҳаллаларда маънавий, тиббий, ҳуқуқий, моддий маданиятни оширишда аёллар фаоллигини ошириш нималардан иборат?

03 март 2020 г 1 369 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони билан янги тизим ташкил этилди.

Мазкур ҳужжатнинг мазмунига кўра, ижтимоий ривожланишнинг асосий бўғинлари бўлмиш оила ва маҳаллаларда маънавий, тиббий, ҳуқуқий, моддий маданиятни оширишда аёллар фаоллигини ошириш асосий вазифадир.

Маълумки, мамлакатимизда хотин-қизларнинг мавқеини ошириш, уларнинг жамиятда муносиб ўрнига эга бўлишлари учун катта эътибор қаратилган. Йилдан-йилга оила, оналик ва болалик манфаатларини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар кўлами ортмоқда.

Шунингдек, аёлларнинг жамоат ташкилотларидаги ҳуқуқий ваколатлари кенгайтирилиб, фаолият самарадорлиги оширилмоқда. Бугун уларнинг салмоқли қисми таълим, репродуктив саломатлик, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, атрофмуҳитни ҳимоялаш каби соҳаларда самарали фаолият кўрсатмоқда. Қувонарлиси хотинқизлар нафақат йирик мутахассис, балки раҳбар, депутат, сенатор, олима сифатида ҳам мамлакатимиз тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилишмоқда.

Вилоятимиздан 4 нафар хотин-қиз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган. Жиззахлик 3 нафар аёл Олий Мажлис юқори палатаси аъзоси. 20 нафари эса вилоят Кенгашининг депутатлари сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Вилоятимизда 671 900 нафар хотинқиз истиқомат қилади. Уларнинг 472 нафари раҳбарлик лавозимида,2 нафари суд ҳокимияти органида иш юритади. 274 нафар хотинқиз давлат мукофоти билан тақдирланган, 22 нафари Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорларидир.

2019 йил давомида оғир турмуш шароитида яшаётган хотинқизларнинг 864 нафарига тиббий, 1527 нафарига моддий, 582 нафарига бандлик масаласида ёрдам кўрсатилди. Шаҳар ва туманларда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Марказга мурожаат қилган 504 нафар хотинқизга ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатилди. Ҳудудларда ажрим ёқасига келиб қолган оиланинг 377 таси яраштирилди. Шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган 485 та оиладан 453 тасининг никоҳи қонунийлаштирилди. Аёллар томонидан қайд этилган жиноятлар сони 2018 йилдагига нисбатан 8 тага камайди.

Ўтган йили 560 нафар хотинқиз иш билан таъминланди. Хотинқиз ва оилани қўллабқувватлаш Жамоат фонди ресурс маблағлари ҳисобидан "Микрокредит" ва "Халқ банки" вилоят филиали томонидан 452 нафар хотинқизга 9 миллиард 443 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Тижорат банклари томонидан 1966 нафар хотинқизларга 78 миллиард 157 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, 2336 та иш ўринлари яратилди. 94 та кичик корхоналар ишга туширилиб, устозшогирд тизими асосида 157 та ҳунармандчилик, 197 та касаначилик фаолияти йўлга қўйилди.

Ногиронлиги бўлган, кам таъминланган хотинқизларнинг 701 нафари реабилитация воситалари билан таъминланди. 260 нафарига ногиронлик аравачалари, 221 нафарига эшитиш мосламаси, 220 нафарига хасса ва қўлтиқтаёқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 285сонли қарорига асосан республика Хотин-қизлар ва оилани қўллабқувватлаш Жамоат фонди томонидан 110 нафар хотинқизларнинг уйжойларига бошланғич тўлов амалга оширилди.

Жамият тараққиёти шундай юксакликка кўтарилганки, унда инсон манфаатлари олий қадрият сифатида ҳимоя қилинади. Хоҳ давлат ташкилоти, хоҳ нодавлат ташкилоти бўлсин барча институтлар хотинқизлар ҳуқуқлари кафолатларини янада мустаҳкамлаш борасида тинимсиз иш олиб бормоқда. Президентимиз Мурожаатномасида таъкидлаганидек, "2020 йилда 2,2 минг нафар хотинқизнинг кичик бизнес йўналишидаги лойиҳаларига 100 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит берилади. Бунинг учун банкларга давлат бюджетидан ресурс ажратамиз. Бундан ташқари, 1 минг 576 нафар хотинқизга янги уйжойларга эга бўлиши учун бюджет ҳисобидан бошланғич бадал тўлаб берилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож опа-сингилларимизни Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида 5 та муҳим ташаббус доирасида қисқа ўқув курслари доирасида ўқитиш ташкил этилади".

Бугунги кунда вилоят оила ишлари ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик бўйича бошқармаси томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида янги тизим йўлга қўйилган. Халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатдан самарасини ошириш юзасидан қатор чоратадбирлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг турмуш шароитига яқиндан гувоҳ бўлиш, хонадонмахонадон юриб мавжуд муаммолар белгиланган тартибда ҳал этилмоқда. Жараёнда сенатор ва депутатлар корпуси, фуқаролар йиғинлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этмоқда.

Бир сўз билан айтганда қишлоқларимизнинг янада обод, кўркам, замонавий тус олиши учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз, оилаларда тинчликхотиржамликни, барқарорликни таъминлашга эришишимиз лозим. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, инсон ҳуқуқларига олий қадрият сифатида қаралаётган юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоийсиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш учун барча ҳуқуқий асослар, шартшароитлар мавжуд. Зеро аёлларнинг жамият гавҳари сифатида эъзозланиши, буюк аждодлардан мерос бўлиб қолган фазилатдир.

Назира МУХТОРОВА,

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати аъзоси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!