» » Жиззахда Президент томонидан орден ва медаллар билан тақдирланган хотин-қизлар кенг жамоатчилик иштирокида муборакбод этилди

Жиззахда Президент томонидан орден ва медаллар билан тақдирланган хотин-қизлар кенг жамоатчилик иштирокида муборакбод этилди

13 март 2020 г 1 672 Комментарии: 0

Самарали меҳнати билан ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётгани учун вилоятимизнинг бир гуруҳ хотин-қизлари Президентимизнинг 8 март-“Халқаро Хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланишди.

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Давлатимиз раҳбари томонидан мукофатланган хотин-қизларимизни кенг жамоатчилик иштирокида муборакбод этди.

Жумладан, “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан Шароф Рашидов туманидаги “Мусурмон ота” фермер хўжалиги бошлиғи Сибинисо Бойматова,

“Дўстлик” ордени билан Ғаллаорол туманидаги “Сарбозор қурилиш транс” хусусий корхонаси раҳбари Замира Мустафаева,

“Шуҳрат” медали билан вилоят маданият бошқармаси қошидаги “Мақом” ансамбли мақомчиси Зулхумор Мамарасулзода тақдирланишганди.

Шунингдек, “Адабиёт” йўналиши бўйича Ўзбекистон халқаро Ислом академияси нашриёти муҳаррири Вазира Ибрагимова

ҳамда “Фан” йўналиши бўйича Жиззах политехника институти архитектура ва қурилиш факультети 3-босқич талабаси Севара Илхомова ҳам Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!