» » Зоминда “Ёш тадбиркорлар” технопарки ташкил этилади

Зоминда “Ёш тадбиркорлар” технопарки ташкил этилади

16 март 2020 г 1 392 Комментарии: 0

Бу ҳақда куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йилнинг 27 декабрь куни мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган учрашув ҳамда 2020 йилнинг 24 январдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида белгилаб берилган устувор вазифалари ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуманда спикер сифатида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари Акмал Жумабоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари - “Ёшлар Келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Хайрулла Саттаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Дилноза Каттаханова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши Ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

– Давлатимиз раҳбари 2019 йил 27 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан учрашувида жамғарма фаолияти самарадорлигини ошириш ва стратегиясини белгилаш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берган эди, – деди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Х.Сатторов. – Шундан келиб чиққан ҳолда жорий йилда жами 3 минг лойиҳага 600 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратиш ҳамда ушбу маблағ эвазига 17 минг янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ёш тадбиркорларга қулай шароитлар яратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун зарур ускуна ва техникалар тўғридан-тўғри лизинг асосида етказиб берилади. Стартап лойиҳаларга банклар томонидан ажратилган кредитларга компенсация бериш амалиёти жорий этилади. Тажриба-синов тариқасида Жиззах вилоятининг Зомин, Дўстлик ва Шароф Рашидов туманларида илмий-технологик ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида “Ёш тадбиркорлар” технопарклари ташкил этилади. Технопаркдаги жойлар ёш тадбиркорларга қулай шароитлар асосида ижарага берилиб, 5 йил мобайнида ушбу жойларни ўзларига қолдириш бўйича амалиёт жорий этилади.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!