» » Жиззахда “Уйма-уй” лойиҳасида аҳоли муаммоси ҳал этилмоқда

Жиззахда “Уйма-уй” лойиҳасида аҳоли муаммоси ҳал этилмоқда

11 июль 2018 г 2 559 Комментарии: 0

Фуқаро Г.Абдураимованинг муаммоси бўйича суриштирув олиб бордик. Бизга беришган жавобни (агар буни жавоб дейиш мумкин бўлса) қаранг - патронаж ҳамшираси меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилмаган.

Наҳотки бир одам беш йилдан буён касаллик билан "олишиб” ётган бўлса-ю, ундан биров ҳол сўрамаса...

Дўстлик тумани "Саритепа” қишлоқ фуқаролар йиғини Қ.Раҳимов кўчасида яшовчифуқаро Гулноза Абдураимова 5 йилдан буён полиартрит касаллигидан азият чекиб келган. Моддий етишмовчиликлар сабаб фуқаро тиббий кўриклардан ҳам ўтишга имкон тополмаган. Натижада касаллик анчагина "ўтиб кетган”...

Г.Абдураимованинг мурожаати юзасидан бир қатор амалий ишлар амалга оширилди. Жумладан, фуқаронинг имтиёзли даволаниши учун ордер олиб берилди. Энг муҳими эса беморнинг ҳолидан доимий равишда хабардор бўлиб туриши учун алоҳида ҳамшира бириктирилди.

Жудаям ориятчил халқмиз-да! Кимлардир ишга бормасдан гўёки меҳнат таътилида бўлиб, маош олиб юрса-ю, ижтимоий муҳофазага муҳтож, яна оғир касаллиги бўлган бир инсон (Уни том маънода инсон дейиш мумкин!) ногиронлик нафақаси олишни ўзига "эп кўрмаса”... Айнан ногиронлик нафақасини олиш бўйича ҳам фуқарогаҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бу масала юзасидан тегишли жойларга хат билан мурожаат қилинди. Анчагинаҳаракатлар натижасида фуқарога вилоят кўз касалликлари шифохонасига даволаниш учун ордер олишга эришилди.

Хулоса ўрнида: "Уйма-уй” лойиҳаси доирасида айрим мутасадди ташкилот ва муассаса раҳбарларининг бефарқлиги сабабли ўз ечимини кутаётган масалаларга барҳам берилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!