Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » "Жиззах шаҳри Тошлоқ маҳалласида 3 кундан бери сув йўқ" деган хабарга ойдинлик киритилди
26 март 2020 г 1 215 Комментарии: 0
Интернетдаги ижтимоий тармоқларда “Жиззах шаҳри Тошлоқ маҳалласида 3 кундан бери сув йўқ. Коронавирус авж олган пайтда бу нимаси? Сув йўқ, энди тозалик бўйича тавсияларга қандай риоя қилайлик?” сарловҳаси остида видеохабар тарқалди.
Мазкур холат юзасидан Жиззах вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Матбуот хизмати Жиззах “Сувоқова” давлат унитар корхонаси мутахасисслари билан биргаликда тезкор чора-тадбир асосида айтиб ўтилган “Жиззах шаҳри Тошлоқ маҳалласи”да аҳолининг хонадондаги ичимлик суви ҳолати ўрганиб чиқилди, тезкор ўрганишлар натижасида холат барқарор эканлиги маълум бўлди.
Ушбу холатдаги аниқ манзил кўрсатиб ўтилмаган ҳар қандай маълумот карантин даврида ортиқча оворагарчиликка сабабчи бўлиб қолмоқда.
Ҳурматли юртдошлар ва Жиззах вилояти аҳолиси “COVID-19 коронавирусини инфекцияси”, карантин даврида аҳоли орасида саросима келтириб чиқарадиган, маълумотлар тарқатишга йўл қўйманг.
Мурожатларигиз бўйича Жиззах вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси:
Телеграм админ: @Jizzaxvujkxkb
бошқарма диспетчерлик хизмати: 72 226-54-64
“Сувоқова” диспетчерлик хизмати: 72 226-03-25, 72 226-06-27
Иссиқлик манбаи : 93 303-78-88, 93 940-72-32 диспетчерлик хизматларига
хабар беришингиз сўралади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!