» » Жиззахда “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури бўйича ишчи гурух фаолиятини бошлади

Жиззахда “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури бўйича ишчи гурух фаолиятини бошлади

13 июль 2018 г 2 992 Комментарии: 0

"Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури ижроси юзасидан Жиззах вилоятининг барча туман (шаҳар)ларида ишлар сурати жадал кетмоқда.

Бугунги кунда ушбу дастур ёшларимизнинг чинаккам орзу истакларини ваманфаатларини рўёбга чиқаришда дастури амал бўлиб келмоқда.

"Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури бўйича Жиззах вилояти ва туман (шаҳар)ларида жами 92 та ишчи гуруҳлари ва штаблар ташкил этилган бўлиб, улар томонидан ҳозирга қадар 891 нафар ёшлар муаммолари ўрганилди.

Ўтган давр мобайнида муаммо ёки таклифи бўлган 891 ёшлардан 635 нафари кредит сўраб, 48 нафари ер ажратиш масаласида 7 нафари ишга жойлаштириш масаласида, 201 нафари бошқа масалаларда мурожаат қилган.

Ишчи гуруҳаъзолари уйма уй юриб, ҳар бир ёш билан суҳбат ўтказиб, қизиқиш ва муоммоларини ўрганмоқда, ҳудудларда турган бўш бинолар рўйхатлари шакллантирилиб, ёш тадбиркорларимизга ўз бизнесларини бошлаш учун ажратиб берилмоқда.

Ишчи гуруҳаъзолари хонадонларга ташрифи давом этмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!