» » Экстремизмга қарши курашишда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

Экстремизмга қарши курашишда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари

23 апрель 2020 г 1 837 Комментарии: 0

Экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва ўз ғояларини муросасизлик ва зўрлик билан тарғиб қилишдир.

Ҳозирги даврда экстремизм ва халқаро терроризм салоҳиятининг сифат ва миқдор жиҳатидан ўсиши уларни глобал хавфсизликка йўналтирилган жиддий таҳдидга айлантирди.

Турли ҳил шиорлар остида сиёсий ҳокимиятга интилаётган экстремистик ташкилотлар кўплаб мамлакатлардаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказмоқда.

Бугунги кунда экстремизм бутун жаҳонда даврнинг энг глобал муаммоларидан бирига айланмоқда. Айниқса, ёшлар ўртасида экстремизм билан боғлиқ муаммолар ўзининг салбий оқибатларини келтириб чиқараётганлиги ҳар биримиздан ҳушёрликни талаб қилади.

Вояга етмаган ёшларни диний ташкилотларга жалб этиш, шунингдек, уларнинг ихтиёрига, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ихтиёрига зид тарзда динга ўқитишга йўлқўймаслик бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун олдида жавобгарликка тортилиши муқаррардир.

Ёшлар ўртасида экстремистик ғоялар, миссионерлик ва прозелитизм тарқалишининг олдини олиш учун жойлардаижтимоий-сиёсий, диний вазиятнинг доимий мониторинги ва таҳлилини ташкил этиш, вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича мутасадди ташкилот ва идоралар орасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур. Ўқув муассассалари, маҳалла йиғинлари, корхона ва ташкилотларда ёшларни дунёвийлик, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган амалий чора-тадбирлар ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш ҳар бир мутасадди раҳбардан катта масъулият талаб этади.

2018 йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Республикасининг "Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг мақсади экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Мазкур қонунда экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, бунда энг аввало экстремизмнинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятни экстремизмга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш, шунингдек унингюзага келишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Бундан ташқари қонунда ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, шунингдек жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш ҳамда халқаро ҳамкорлик экстремизмга қарши курашиш ва унинг олдини олишдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканлиги аниқ белгилаб берилган.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон "Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан партиянинг "Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида ҳудудлардаги масжид ва алоҳида уйларда ноқонуний диний таълим бериш ҳолатларига барҳам бериш, ёшлар ўртасида экстремизмнинг олдини олиш мақсадида таълим муассасаларида "Тинчлик – энг олий неъмат”, "Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ”, "Диний-экстремистик оқимлар, миссионерлик – давлат ва жамиятга таҳдид” каби мавзуларда давра суҳбати ва семинар-машғулотлар ўтказилиб, тадбирларда "Туркистон ислом ҳаракати”, "Ҳизб ут-таҳрир”, "Жиҳодчилар”, "Салафийлар” ва "Таблиғчилар” гуруҳларининг жиноятлари акс этган видео тасвирлар намойиш этилди.

Мустақил тадқиқотчи 

Э.Исматов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!