» » ЭЛЬБАДА ҚОН КЕЧГАНЛАР

ЭЛЬБАДА ҚОН КЕЧГАНЛАР

27 апрель 2020 г 1 338 Комментарии: 0

Инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушга вилоятимиздан 39620 нафар юртдошимиз сафарбар этилди. Ўша оловли йилларда Ўзбекистонда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган бутун халқимиз “Ҳамма нарса-фронт учун, ҳамма нарса-ғалаба учун!” деб яшарди. Фронт учун ором ва ҳаловатдан воз кечган аҳоли тинимсиз оғир меҳнат қилишга мажбур эди. Республикамиз фронтнинг мустаҳкам таъминот базасига айланганди.

Жиззахлик ўғлонлар Ленинград, Сталинград, Канизберг (Калининград), Болтиқ бўйи, Белоруссия, Украина, Польша ерларини душмандан озод қилиб, Берлинда буюк ғалабани қўлга киритилишига катта улуш қўшдилар. Жанг майдонларидаги жасорати учун Егор Иванин, Жўрақул Тўраев, Эшонқул Исмоиловга “Совет Иттифоқи қаҳрамони” унвони, 4600 нафардан ортиқ жиззахлик жангчилар турли даражадаги орден ва медаллар билан тақдирландилар.

Уруш йиллари вилоятимизда фронтга ёрдам сифатида маблағ тўпланди. 1941 йилда бир юборишда Зоминдан фронтга 379 кг жун, 1141 дона ошланган тери, 7500 кг гўшт, 152360 сўм маблағ юборилди. 1942 йилда Зоминдан жангчиларга 35 дона пўстин, 25 дона қўлоқчин, 332 дона телпак, 305 дона адёл, 416 жуфт кўрпа, 96 жуфт қўлқоп, 129 жуфт пайпоқ, 33325 кг жун пешма-пеш жўнатилди. Туман дала ва аҳоли томорқаларида етиштирилган мева, савзавот, полиз маҳсулотлари билан фронт узлуксиз таъминлаб турилди.

Зоминдан Ватан ҳимояси учун отланганлар сафида тиғириқлик Юлдош Шодиев ҳам бор эди. Ҳозирда туманнинг “Гулшан” қишлоғида истиқомат қилувчи 96 ёшли уруш ва меҳнат фаҳрийси Юлдош бобоўша суронли йиллар ҳақида ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

—72-пиёда ўқчи полк қўшинлари таркибида урушга кирдик. Книзберг (ҳозирги Калининград) шаҳрини фашистлардан озод этиш жангида бўйнимдан яраландим. Қирқ икки кун Черниховскийдаги ҳарбий госпиталда даволаниб, сўнгра Варшава учун бўлган жангга қўшилдим. Командирим топшириғига кўра душманлар ҳақида маълумот тўплаш учун разведкага бордим. Қалин ўрмонзордаги дарахтлардан бирига чиқиб олдим.5 километр олисда душман двизияси жойлашган экан. Хуфиёна кузатишларим мобайнида 180 та мотоциклда саккиз нафардан жойлашиб олган немис солдатлари шундоққина остимдан ўтиб кетишди.Бир сутка дарахт устида қолиб кетдим. Пастга тушишга ҳолим йўқ, оёғим қотиб қолган эди. Қуролдошларим дарахтдан тушириб олишди. Душманлар ҳақидаги тўпланган муҳим маълумотларни ҳарбий қисм кўмондонига етказдим. Душман двизицияси тор-мор этилди. Мени I-даражали “Шуҳрат” (“Слава”) ордени билан тақдирлашди.

Юлдош Шодиев Варшавани озод этиш жангларида кўп боражал билан тўқнаш келди. Кузатув минорасида турган немис солдатитомонидан йўлланган биринчи ўқ ёнида кетаётган наманганлик сафдошига тегиб, униҳалок этди. Автоматдан отилаётганиккинчи ўқ темир йўл рельсига бориб урилди. Учинчи сафар ўқ жангчи Шодиевнинг каскасига тегди.

Варшава фашистлар қўлидан 1945 йил 17 февралда тўлиқ озод этилди. Юлдош Шодиевнинг ротасидаги 82 нафар сафдошларидан 28 нафари омон қолди. Эльба бўйларида кечган уруш ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Уруш давомида Берлингача 3000 километр масофани босиб ўтган Юлдош Шодиев совет қўшинлари таркибида 1945 йил 5 майда Берлинни ҳар тарафдан ўраб олдилар. 8 майда фашистлар таслим қилинди. Машаққатлар эвазига қўлга киритилган ғалаба байрами Берлинда бир ҳафтанишонланди.

Уруш қолдирган асоратларни тиклаш учун яна беш йил хизматда қолган Юлдош Шодиев 1950 йилда Ўзбекистонга қайтади. Уйланиб, оила қуради. Қишлоқ мактабидаўн йил ўқитувчилик қилди. Сўнгра ёқилғи қуйиш шоҳобчасида ишлади. Бугун 13 набира, 12 эвара қуршовида фаровон ҳаёт кечирмоқда. Отахон хонадонига ташриф буюрувчилар, ҳолидан хабар олувчилар бисёр.

—Омон-омон шундай кунларга етиб келганимдан, сени йўқлаб турувчи инсонларнинг борлигидан бошим кўкка етади,—дейди Юлдош бобо.

Юлдош Шодиевга берилган НТ №2134768 рақамли қизил тусдагиҳарбий гувоҳномада қора сиёҳда шундай ёзувлар битилган.Икки бор “Слава” (“Шуҳрат”) ордени, “Жасорат” медали соҳиби. Солдат, Ватан сениҳеч қачон унутмайди!

Зоир ЭРГАШЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!