» » "САЙТ" қурилмаси Жиззахга келди

"САЙТ" қурилмаси Жиззахга келди

12 май 2020 г 1 241 Комментарии: 0

Аввал хабар берганимиздай, Жиззах вилоятига САЙТ – солиқларни ақлли тўлаш тизими дастури юкланган қурилмалар келтирилди. 70 дона САЙТ дастури юкланган қурилма маҳаллий солиқ участка инспекторларига тарқатилади.

Вилоят Давлат солиқ бошқармасида барча ДСИларнинг мутасадди ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Унда “ақлли” қурилмаларнинг функциялари билан таништирилди.

Эндиликда вилоятимиз фуқаролари  ер ва мол-мулк солиқларини ҳудудий солиқ инспектори қўл остидаги ақлли қурилма ёрдамида тўлашлари мумкин. Солиқ идорасига бориш ва узундан-узоқ навбатда туриб, тўлов қилишга эҳтиёж қолмайди. Тўловлар хонадонингизнинг ўзида, нақд пул ёки пластик карточка орқали амалга оширилади.  Мазкур янгилик рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маҳаллий дастури доирасида амалиётга жорий этилди.

САЙТ қурилмаси ҳақидаги батафсил маълумот билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  “Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, фуқароларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябргача узайтирилган.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!