» » Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳига янги раҳбар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳига янги раҳбар тайинланди

18 май 2020 г 1 770 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳининг раҳбари Мамаюсупов Омонулланинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатига ишга ўтиши муносабати билан гуруҳга Абдуазимов Бекзод Шукуруллаевич гуруҳ раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 2020 йилнинг 14 май куни 19-сонли Қарори қабул қилинди.

Бекзод Абдуазимов шу кунга қадар вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Абдуазимов Бекзод Шукуруллаевич

Мамаюсупов Омонулла Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси  магистратура  тингловчиси бўлганлиги боис Абдуазимов Бекзод 2018 йилнинг август ойидан буён Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб турганди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!