» » Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев битирувчилар билан учрашди

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев битирувчилар билан учрашди

30 май 2020 г 3 030 Комментарии: 0

Бугун Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида таҳсил олган битирувчилар билан учрашди.

Мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада юксалтириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган янгиланиш ва ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар ҳамда давлат дастурларининг самарали ижро этилишига муносиб ҳисса қўшишга қодир, замонавий билим ҳамда тафаккурга эга, ташаббускор ва энг асосийси юртга садоқатли ва ватанпарвар кадрларни тайёрлаш бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Жиззах вилоятидан 2019-2020 ўқув йилида Давлат бошқаруви академиясининг магистратура йўналишини 5 нафар, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини 5 нафар тингловчилар тамомлашди.

Ўқиш давомида тингловчилар ватанпарварлик ва Ватанга садоқат туйғулари, лидерлик сифатлари, тизимли ва таҳлилий фикрлаш қобилияти, бошқарув маҳорати, ўзгаришларга мослашувчанлик каби назарий билим ва кўникмаларига эга бўлдилар.
Шунингдек, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида амалиёт ҳамда раҳбарлик лавозимларида стажировка ўтадилар.

Тингловчилар ўқишлари давомида уларнинг иш жойлари сақланган ҳолда ўртача ойлик иш хақлари тўлаб борилди, икки йиллик магистратура йўналишида таҳсил олаётган тингловчиларнинг ўқиш учун тўлов-шартнома маблағлари вилоят ҳокимлиги томонидан тўлаб берилди.

Вилоят ҳокимининг Академия битирувчилари билан ўтказилган учрашувда тингловчиларнинг ҳар бирига касбий ўсишларини инобатга олган ҳолда вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва ташкилотлардаги раҳбарлик лавозимлари таклиф этилди.

Самимий мулоқот, ишчанлик, савол-жавоб ва ўзаро ҳайриҳоҳлик руҳида ўтган учрашув мобайнида Академия битирувчилари томонидан бир қанча таклиф ва янги ташаббуслар ўртага ташланиб, яқин истиқболда бу таклифларни амалиётга жорий қилиш юзасидан келишиб олинди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!