» » Жиззахда янги кичик саноат зоналари ташкил этилади

Жиззахда янги кичик саноат зоналари ташкил этилади

05 июнь 2020 г 2 057 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Каронавирус пандемияси ҳамда глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ҳудудларни ривожлантириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишларидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳридаги “Сайҳон” ва “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш учун кичик саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шу муносабат билан бугун Жиззах шаҳар ҳокими А.Шукуров бошчилигидаги ишчи гуруҳ шаҳардаги  “Сайҳон” ҳамда “Шодлик” маҳаллалари ҳудудидаги бўш ерлар билан танишдилар. Шунга кўра “Шодлик” МФЙ ҳудудидаги эски анча йиллардан бери фаолият олиб бормаётган собиқ оҳактош ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод ҳудудида кичик саноат зонаси  ташкил этиш мўлжалланди.

Айтиб ўтиш жоизки кичик саноат зоналари ташкил этиш учун “Сайҳон”  маҳалласидан 3,5 гектар, “Шодлик” маҳалласидан 5 гектар ер ажратиш кўзда тутилган.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!