» » Зомин туманидаги сайёр қабулда 146 мурожаатнинг 29 таси жойида ҳал этилди

Зомин туманидаги сайёр қабулда 146 мурожаатнинг 29 таси жойида ҳал этилди

08 июнь 2020 г 1 182 Комментарии: 0

Зоминда ҳудудларда аҳоли билан бевосита ва тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда Президент администрацияси масъуллари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, “Ергеодезкадастр”, Экология ва Автомобиль йўллари давлат қўмиталари, Марказий банк, “Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Темир йўл ёнилғи таъминот бошқармаси вакиллари, вилоят ва туман сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Зомин, Зарбдор ва Янгиобод тумани аҳолиси иштирок этган учрашувда 134 та фуқаронинг 146 та мурожаата кўриб чиқилди. Ушбу мурожаатларнинг 29 таси (21,6 %) жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 105 та мурожаат масъуллар назоратига олинди.

Зомин тумани Даштобод шаҳри “Ўзбекистон” МФЙ яшовчи фуқаро Инобат Маматмуродова 4 ойдан буён Зомин туман Халқ банкидан оилавий тадбиркорлик қилиш учун чорвачилик йўналиши бўйича кредит маблағи ололмаётганлигини билдирди. Масъуллар томонидан фуқаронинг тегишли ҳужжатлари шу ернинг ўзида расмийлаштирилиб, кредит маҳсулоти учун банк томонидан кафолат хати берилди. Натижада, чорва қўйлари ўша куннинг ўзидаёқ фуқаронинг уйига етказиб бериладиган бўлди.

Бундан ташқари, сайёр қабул давомида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида давлат хизматлари агентлигининг кўчма мобиль автобуси ҳам ташкил этилиб, барча хизматлар сифатли даражада амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Республика марказий идора ва муассасалари масъуллари томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар давом этмоқда.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!