» » Жиззахда оптик толали кабель маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушурилади

Жиззахда оптик толали кабель маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган корхона ишга тушурилади

12 июнь 2020 г 2 201 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30-31 январь кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззахда импорт ўрнини босувчи экспортбоп бўлган Оптик толали кабель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ишга тушурилади.

Лойиҳа "Global Optical Communication" МЧЖ ҚК ҳамда Жанубий Кореянинг GOC Co. Ltd. Компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилган.

Инвестицион лойиҳанинг умумий қиймати 110,1 млрд.сўмга тенг бўлиб шундан 49,9 млрд.сўм ўз маблағи, 6,1 млн. АҚШ доллар ТТХИ маблағлари (тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига) ташкил этади.

Инвестицион лойиҳанинг I босқичи жорий йилнинг июль ойи якунида ва II бочқичи 2021 йилнинг декабр ойида фойдаланишга топшириш белгиланган.

Шу ўринда айтиш жоизки шу кунга қадар ишлаб чиқарилиши белгиланган маҳсулот Республика ҳудудига импорт қилинар эди.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!