» » Жиззахда ғалла ўриб-йиғим мавсумида ёнғин хавсизлиги қоидаларига амал қилинмоқдами?

Жиззахда ғалла ўриб-йиғим мавсумида ёнғин хавсизлиги қоидаларига амал қилинмоқдами?

16 июнь 2020 г 1 055 Комментарии: 0

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси, 3-қисмида ғаллласи ўриб олинган майдонларни ёқиб юбориш натижасида атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантирганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5-баравардан 10-бараваргача, фуқароларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3-баравардан 5-бараваргача жарима қўлланилиши белгилаб берилган.

Айни дамда вилоятимиз далаларидла ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш ишлари қизғин паллага кирган.

Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари томонидан ушбу қизғин паллада ғалласи ўриб олинган дала майдонларига ўт қўймаслик, тупроқ ва ер қатламларини ва атмосфера ҳавосини муҳофаза этишга қаратилган тарғибот ишлари амалга ошириляпти.

Шароф Рашидов туманидаги "Исоқ бобо" фермер хўжалиги миришкорлари ҳам ғалла ўриб-йиғим масумида ёнғин хавсизлиги қоидаларига амал қилиш борасида ҳам кўп йиллик тажрибаларга таянмоқда.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Шароф Рашидов туман инспекцияси ходимлар ушбу фермер хўжалиги далаларида бўлишиб, сомон пояларига ўт қўймаслдик, ушбу ҳолатнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни

муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!