» » Жиззахда вилоят ҳокими Эргаш Салиев битирувчиларга мурожаат йўллаб уларни табриклади

Жиззахда вилоят ҳокими Эргаш Салиев битирувчиларга мурожаат йўллаб уларни табриклади

22 июнь 2020 г 2 561 Комментарии: 0

Жиззах вилояти умумтаълим мактабларини 2019-2020 ўқув йилида 19822 нафар битирувчи тамомлади. Уларнинг 16566 нафари республикамиздаги олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш хохиш –истагини билдиришган.
Шунингдек, 1313 нафари янгидан ташкил этилган техникумлар ва касб-ҳунар мактабларида ўқишни ва 1943 нафари ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича меҳнат фаолиятини олиб бориш истагини билдирганлар.

Бугун Жиззах шаҳридаги “Ёшлар инновацион маркази” биносида мактабни аъло баҳолар билан битирган ўқувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Тақдирлаш маросимида 211 нафар мактабни олтин ва 96 нафари кумуш медаллар билан тугаллаган ўқувчилар иштирок этишди. Маросим карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этиб, битирувчиларга мурожаат йўллади ва уларни табриклади.

Тадбирда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган битирувчиларга вилоят ҳокимлиги ва халқ таълими бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!