» » Ўн олти қаватли уйлар ЖИЗЗАХ КЎРКИГА КЎРК ҚЎШАДИ

Ўн олти қаватли уйлар ЖИЗЗАХ КЎРКИГА КЎРК ҚЎШАДИ

13 июль 2020 г 3 032 Комментарии: 0

Қурилиш ва бунёдкорлик ишларига қаратилаётган юксак эътибор натижасида соҳада беқиёс ютуқлар қўлга киритилмоқда. Вилоятимиздаги барча шаҳар ва қишлоқларнинг меъморий қиёфаси тубдан янгиланмоқда. Улар замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида ривожлантирилаётир. Аҳолининг уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга қаратилган мажбурий чора-тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги самарали натижалар бераётир.

Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласи томон шу кунларда йўлингиз тушиб, ўтиб қолсангиз, жуда катта қурилиш ва бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Маҳалла ҳудудидаги 11,6 гектар ерда бунёд этилаётган ҳар бири етти қаватли турар жой ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган замонавий бинолар эътиборингизни тортади.

Бугун шаҳримиз улкан қурилиш майдонига айланди. Ҳукуматимиз томонидан тасдиқланган Жиззах шаҳрининг бош режасига асосан жуда катта ҳажмдаги қурилиш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.Айни пайтдабелгиланганишлар жадаллик билан давом этаётир.

—Энди шаҳримиз чор-атрофга эмас, кўкка қараб бўй чўзади,—дейди вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи Эргаш Қўлдошев. —Бу йил илк бора Олмазор маҳалласи ҳудудида эксперимент тариқасида барча қулайликларга эга бўлган 16 қаватли турар жой биноларини қуришга киришдик. Келажакда ана шундай уйлар кўплаб қурилади. Ҳар бири 80 хонадонга мўлжалланган бу уйлар замонавий меъморчиликнинг сўнгги ютуқлари асосида, яъни монолит услубида бунёд этилаётир.

—Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Учтепа шаҳарчасида монолит уйлар қурилганлигидан хабарим бор. Ўша даврда бунёд этилган икки қаватли коттеж уйларқишда зах ва совуқлигидан, ёзда эса иссиқ ва димлигидан аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлганди. Ўзини оқламаган бундай лойиҳалар асосида қурилаётган монолит уйларни аҳоли унчалик ҳам хушламади. Шунинг учун ҳам бундай турар жой биноларини қуриш тўхтатилганди.

—Сизни яхши тушундим. Қурилишда инсоляция деган тушунча бор, —дейди Эргаш Қўлдошев. Ҳар қандай бино ва иншоотни лойиҳалаштириш жараёнида инсоляция қоидаларига амал қилиниши зарур. Лойиҳачи бунда бино қуриладиган ҳудуднинг географик жойлашувини, қуёш чиқиши ва ботиши, шамолнинг қайси томондан эсиши каби бир қаторомилларни ҳисобга олиши зарур. Инсоляцияга амал қилинса, ҳар қандай бинонинг барча хоналарига қуёш нурининг тушиши таъминланади. Энг муҳими, бинода тоза ҳавонинг бир меъёрда айланишига эришилади. Ана шу тамойилларга амал қилинса, хона ҳароратининг мўътадиллиги ошади. Шунда хоналар қишда зах, ёзда жазирамадан ҳимояланади. Бу инсон ҳаёти ва саломатлиги учун ўта зарурдир.

Шуни таъкидлаш керакки, бунёд этилаётган 16 қаватли уйларни лойиҳалаштиришда қурилиш ва меъморчилик қонун-қоидаларининг барча жиҳатлариҳисобга олинган.Энг муҳими, турар жой бинолари замонавий Туркия технологияси асосида, энергия тежамкор ашёлардан қурилаяпти. Бундай ашёлардан бунёд этилган бинолар жаҳон андозаларига тўла-тўкис жавоб беради.

—Жиззахда илк бор бунёд этилаётган 16 қаватли турар жой биносини қуришдек масъулиятли вазифа зиммамизга юклатилди, —дейди бош пудратчи "Бобур-Темур қурилиш материаллари" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Маҳмуд Турсунов. —Жамоамиз юксак ишончни оқламоққа астойдил бел боғлаган. Айни пайтдабино қуриладиганмайдоннинг пойдевор ости (котлован) тайёр бўлди. Эрта-индин пойдевор қуришга киришамиз. Туркиянинг энг замонавий технологияси асосида бунёд этиладиган монолит уйларнинг ҳар бир қаватини кўтариш аниқ режа-дастур асосида олиб борилади.

Туркия технологиясининг энг муҳим жиҳатларидан бири шуки, қурилаётган бинонинг бир қаватини бунёд этиш учун атиги 3 кун керак бўлади. Қурувчи девор оралиқларидаги каркасларни тайёрлаб олгач, опалубка (қолиплар) ўрнатади. Механизмлар ёрдамида тўсинлар оралиғини бетон қоришмаси билан тўлдириш учун атиги 56 дақиқа талаб этилади. Шундай қилиб, бинонинг биринчи қавати деворлари бор-йўғи 72 соатда тикланади. Бунга каркаслар қўйиш, опалубка ўрнатиш, бетон қоришмаси қуйиш ва қоришманинг тўлиқ қотиши ва қолипларни олиш жараёнлари киради.

Айни пайтда мазкур ҳудудда бунёд этилаётган 16 қаватли уйлар қурилиши"Бобур-Темур қурилиш материаллари" ва "Zinatkor" масъулияти чекланган жамиятлари томонидан олиб борилаётир. Турар жой биноларинингҳар жиҳатдан қулай, шинам ва замонавийлиги кўпчилик эътиборини тортаяпти. Ҳозирда нафақат шаҳар-ликлар, балки қўшни туманларда истиқомат қилувчилар ҳам ана шу уйларни сотиб олиш истагини билдираётирлар.

Бу йил Жиззах шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кўлами янада кенгаяди.Шаҳримизнинг "Ўзбекистон" кўчаси кенгайтирилади. Ҳозир бу ерда 7 та 9 қаватли замонавий турар жой бинолари, Ўрта Осиёда ягона бўлган "Велотрек" мажмуаси ва бир қатор маданий-маиший хизмат кўрсатиш иншоотлари барпо этилаётир. Бир сўз билан айтганда, яқин йилларда Жиззах шакли-шамойили янгича қиёфа касб этган энг гўзал шаҳарлардан бирига айланади.

Бекпўлат ТОҒАЕВ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!