Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси ўтказилиши белгиланди
15 август 2020 г 1 182 Комментарии: 0
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси ўтказиладиган кун маълум бўлди.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши Регламентининг VII1 боб 602-моддасига асосан Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг саккизинчи сессияси 2020 йил 17 август куни соат 13-00да Жиззах шаҳрида ўтказилади.
Сессия кун тартибига "Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг карантин тартиблари босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан вилоят аҳлига мурожаати тўғрисида"ги масала киритилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!