» » Жиззахда атроф муҳитга зарар етказган корхона фаолияти тўхтатилди

Жиззахда атроф муҳитга зарар етказган корхона фаолияти тўхтатилди

22 август 2020 г 1 180 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги "Бунёдкор" маҳалласи ҳудудида жойлашган  оҳак ишлаб чиқариш цехи "THE WHITE STONE" (собиқ "Таъмирчи") хусусий корхонасига қарашли.

Ушбу цех ўз фаолияти давомида фуқароларнинг соғлиги ва ҳаётига зарар етказаётганлиги натижасида шу ҳудудда яшовчи кўп сонли аҳолининг мурожаатларига сабаб бўлган эди. Мурожаатларга асосланиб, Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Жиззах туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, оҳак ишлаб чиқариш цехининг фаолиятини тўхтатиш сўралган эди.  Шунингдек, суд мажлисида иштирок этган гувоҳлар ҳақиқатдан ҳам ушбу оҳак ишлаб чиқариш цехи аҳоли пунктига яқин жойда жойлашганлиги ва фуқароларнинг яшаши ва ҳаёти учун салбий таъсир кўрсатаётганлиги ҳамда давлат стандартларига зид равишда фаолият юритаётганлигини билдиришди.

 Ўрганишлар натижасида тўпланган ҳужжатларга асосланиб, 2020 йилнинг 6 август куни бўлиб ўтган суд мажлисида Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг даъвоси қаноатлантирилди ва  оҳак ишлаб чиқариш цехининг фаолияти тўхтатилди.  Ўзбекистон Республикаси "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 4,15,20,24,25-моддалари, "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 3,8,11,13,24 моддаларида кўрсатиб ўтилган талаблари, яъни, атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва вилоят Экология бошқармаси билан келишиши, оҳар ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чанглар миқдорини камайтириш мақсадида фильтрлар ўрнатиш, ҳосил бўлган чанг миқдорини ўлчаш ишларини йўлга қўйиш, доимий манбалардан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ташлашга йўл қўядиган нормативларни ишлаб чиқиш, атмосфера ҳавосига ташланган ифлослантирувчи моддалар ҳисоб-китобини юритиш ва статистика ҳисоботларини топшириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитини ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини 820-сонли Қарор талабларини корхона томонидан бажариш борасидаги вазифалар тўлиқ бартараф этилгунга қадар ушбу корхонанинг фаолияти тўхтатилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!