Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси интернетда чиққан мақолага ўз муносабатини билдирди
03 январь 2020 г 3 084 Комментарии: 0
Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси интернетда чиққан ""Номсиз кўча”нинг тақдири кимнинг қўлида?" мақоласига ўз муносабатини билдирди.
Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўлими бош мутахассиси Ш.Бурхонов, Ш.Рашидов тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси давлат инспекторлари С.Адилбоев ва А.Азимовлар томонидан Ш.Рашидов тумани “Совунгарлик” МФЙ ҳудудидаги номсиз кўчага Ш.Рашидов туман йўл хўжалиги ташкилоти томонидан қурилиш чиқиндиларини жойлаштириб кетилганлиги ва анча вақт давомида ушбу чиқиндихона бартараф этилмаётгани тўғрисида фуқаро Қ.Қаюмованинг қилган мурожаатини 2019 йилнинг 4 ноябрь куни ушбу ҳолатнинг жойига бориб ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам туман йўл қурилиш хўжалиги ташкилоти томонидан ҳудудаги йўлларни таъмирлаш ишлари натижасида ҳосил бўлган қурилиш чиқиндилари жойлаштириб кетилган ҳамда аҳоли томонидан ҳам ушбу қурилиш чиқиндилари устига уй-рўзғор ва маиший чиқиндилар ҳам жойлаштирилаётганлик ҳолати аниқланган.
Вилоят Экология бошқармаси 2019 йил 4 ноябрь куни Жиззах вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига юқоридаги ҳолатни бартараф этиш юзасидан тегишли тартибда таъсир чораларини кўриши ва амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят Экология бошқармасига маълумот беришини сўраб №01/14-3711-сонли хат жўнатган.
2019 йилнинг 19 ноябрь куни Жиззах вилояти Автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси юроқидаги хатга жавоб тариқасида йўллаган №01-1136 – сонли жавоб хатида Ш.Рашидов ТЙФУ корхонаси томонидан бугунги кунда фақат умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ишлари учун Республика Молия вазирлиги томонидан мақсадли лимит маблағлари ажратилаётганлиги, корхонанинг ушбу йиғилган чиқиндиларни чиқариб ташлашга ўз молиявий имконияти тўғри келмаслиги, қолаверса, ушбу кўчада таъмирланиш ишларини ҳам амалга ошириши зарурлигини инобатга олиб, Совунгарлик МФЙ ҳудудидаги ушбу кўчани 2020 йил таъмирлаш ишлари дастурига киритиш учун Ш.Рашидов туман ҳокимлигига ҳамда “Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКга таклиф хати берилганлиги маълум қилган.
Шунингдек, мурожатда кўрсатилан Совунгарлик МФЙ ҳудудидаги кўча 2020 йил таъмирлаш ишлари дастурига киритилганлиги ва таъмирлаш ишлари даврида ушбу ҳолатлар бартараф этилишини айтиб ўтган.
Айтиш жоизки, Жиззах вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси “Жиззах минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК директорига ушбу кўчани 2020 йил ички хўжалик йўлларини таъмирлаш ишлари Манзилли дастурига киритишида амалий ёрдам сўраб, йўллаган хатини ҳам илова қилган.
Жиззах вилоят Экология ва атроф-муҳитни
муҳофаза қилиш бошқармаси
Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!