» » Жиззахда Мустақиллик байрами муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди

Жиззахда Мустақиллик байрами муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди

29 август 2020 г 1 682 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида Мустақилликнинг 29 йиллиги шарафига “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, Жиззах шаҳрида жойлашган иноовацион марказда карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши ташаббуси остида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошфармаси, миллий гвардия, божхона, ички ишлар, мудофаа бошқармалари билан ҳамкорликда ташкил этилган спортнинг стол тенниси ҳамда шахмат мусобақаларида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Қизиқарли ва баҳсларга бой тарзда ўтган мусобақаларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳам муносиб иштирок этишди. Ҳамкасбларимиз капитан Рустам Эргашев ва оддий аскар Санжар Уирзаковлар стол тенниси жуфтлик баҳсларида фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, катта лейтенант Темур Хамраев фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Вилояти ФВБ Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!