Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зарбдорда “Уйма-уй” лойиҳасида аҳоли муаммолари ҳал бўлмоқда
28 июль 2018 г 3 231 Комментарии: 0
Фуқаро ёрдам сўраб келмаса – аҳолининг ичига кириб бориб, муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш зарур!
Айнан шу мақсадда Зарбдор тумани "Оқар” МФЙда биз (партия ходимлари) маҳаллий Кенгаш депутатлари билан биргаликда "Уйма-уй” лойиҳасини амалга оширдик.
"Уйма-уй”да ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган, ўз ечимини "кутаётган” турли муаммолар ўрганилди.
Бувражаб Тўрақулова шу маҳалладаги нотурар жойда яшайди. Маълум бўлишича Б.Тўрақулова бирор меҳнат фаолияти билан шуғулланмайди. У ишсиз. Тадбиркорлик қилиш, бирор ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун фуқарода имкониятлар етарли эмас! Б.Тўрақулова имтиёзли кредит олиш бўйича ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат юзасидан халқдепутаталри Зарбдор туман Кенгаши депутати Фаина Гилязитдинова ва партиянинг туман Кенгаши раиси Алишер Мамировлар томонидан фуқарога тегишли тушунтириш ҳамда тавсиялар берилди. Депутат кўмагида фуқарога тижорат банкларидан кредит олиб берилиши кўзда тутилмоқда.
Маҳалланинг Гулистон кўчасида яшовчи Фазилат Эркинованинг (2009 йилда туғилган) фарзанди туғма имконияти чекланган. Фуқаро қизининг мустақил юра олмаслиги сабабли таълим олаолмаётганлиги айтиб ўтди. Шунингдек, Ф.Эркинова фарзандига ногиронлик аравачаси олишда ҳам қатор муаммоларга дуч келаётган экан. Шу жойнинг ўзида ногиронлик аравачаси масаласида туман тиббиёт бирлашмасининг ижтимоий бўлими билан ҳамкорликда ишлар бошлаб юборилди. Натижада Ф.Эркинованинг фарзанди ногиронлик аравачаси олиш учун рўйҳатга киритилди. Таълим масаласи ҳам ижобий ечим топди. Бу бўйича маҳаллаҳудудидаги мактаб директори ўринбосари билан гаплашилди. Фазилат Эркинованинг қизи учун янги ўқув йилидан уй таълими йўлга қўйиладиган бўлди.
Қудрат Тўлқинов 2017 йилда туғилган. У маҳалланинг Баҳор кўчасида яшовчи Гўзал Мамированинг ўғли. Қ.Тўлқиновга шифокорлар юқори лаб тиртиқлиги ва танглай очиқлиги ташҳисини қўйишган. Фуқаро фарзандини даволатиш учун йўлланма олишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Гўзал Ҳайдарова кўмагида ижобий ечим топадиган бўлди.
- Тикувчилик қилиш қўлимдан келади. Уйда мустақил турли кийим-кечаклар тикаман. Фаолиятимни янада кенгайтиришни мақсад қилганман-у аммо, бунинг учун маблағетишмайди, - дейди Мафтуна Хотамова.
М.Хотамова сингари яна бир фуқаро - Маҳлиё Қодирова ҳам кредит олиш истаги борлигини ва аммо, имконияти бўлмаётганлигини айтиб ўтди. М.Қодированинг ҳам мақсадлари катта. У имтиёзли кредит олиб, бу пулга бир нечта тикув машинаси сотиб олмоқчи. Маҳлиё маҳалладаги дугоналарини ҳам иш билан таъминламоқчи.
- Бугунги "Уйма-уй” лойиҳасида "Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурининг тарғиботини ҳам олиб боряпмиз, - дейди ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар масалалари бўйича мутахассиси М.Холбеков. – Унда фуқаролар Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, дастур доирасида ёшларга берилаётган имконият ва имтиёзлар билан таништирилмоқда.
Келиб тушган мурожаатларнинг ечими бўйича амалга оширилган ишлар ва ижобий натижаларни саҳифамизда кузатиб боринг!!!
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!