» » Жиззахда “Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари тақдирланди

Жиззахда “Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари тақдирланди

10 сентябрь 2020 г 1 073 Комментарии: 0

Жиззах шаҳридаги Ёшлар инновацион марказида “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ўтказилган бу йилги танлов “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар пандемия шароитида ҳам мазкур анъанавий танловга қизиқиш катта бўлганини қайд этиб, жиззахлик шоир ва ёзувчилар, журналистлар, кино ижодкорлари, рассом, дизайнер ва фотографларнинг 200 га яқин ижодий ишлари қабул қилиниб, муносиб баҳоланганини таъкидладилар.

Барча ишлар нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, “Ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари”, “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари”, “Оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари”, “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари”, “Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” номинациялари бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

– Кўп йиллик ижодимиз самараси бугун кўзга ташланмоқда, – дейди “Жиззах овози” газетаси бош муҳаррири, журналист Асад Мустафоев. – Газетамизда Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманларида амалга оширилаётган ишларни ёритишга кенг эътибор қаратганмиз. Мустақиллик йилларида вилоят бу иккала ҳудудида катта кўламдаги ишлар амалга ошди.  Кўрган-кечирганларимиз, гувоҳи бўлаётган воқеалар ҳақида ўқувчиларимизга мақолалар орқали ўзгаришлар тўғрисида ахборот бериб келмоқдамиз. Бу ишлар ҳакамлар ҳайъатининг эътиборини тортган экан, ютуқ бутун бутун жамоамизники дея фахрланиб айтишим мумкин.

Танлов ғолибларига ташкилий қўмита томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!