Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун барча имкониятлар етарли
23 октябрь 2020 г 1 108 Комментарии: 0
Вилоятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида белгилаб олинган вазифаларни изчил амалга ошириш бўйича тизимли ишлар ташкил этилаётгани бозорларда нарх-наво асоссиз ўсишининг олдини олиб, вилоят аҳолисининг осуда, тўкин турмуш кечиришига хизмат қилади.
Шу нуқтаи назардан келгуси йил май ойигача бўлган даврда вилоят аҳолисини асосий 9 турдаги маҳсулотлар, яъни гўшт, тухум, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ун, ўсимлик ёғи ва шакар билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш мақсадида, бир қатор чора-тадбирларни белгилаб олдинди.
Биринчидан, 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида ички бозорни асосий турдаги маҳсулотлар билан кафолатли таъминлаш мақсадида, уларни заҳирага жамғариш бўйича вилоят ҳокимининг 2020 йил 20 октябрдаги 303-сонли қарори қабул қилиниб, маҳсулотларни жамғариш ҳажмларини белгилаб олинди.
Унга кўра, жами 27,0 минг тонна маҳсулот, жумладан 16,0 минг тонна картошка, 6,0 минг тонна пиёз, 3,0 минг тонна сабзи, 2,0 минг тонна гуруч жамғариш белгиланган.
Бугунги кунда, ушбу жамғариладиган маҳсулотларни сақлаш учун 59 та 34,5 минг тонна маҳсулотларни сақлаш қувватига эга замонавий музлаткичли омборхоналар фаолият кўрсатмоқда.
Маҳсулот харид қилиш учун ҳудудий тайёрлов ташкилотларига захира қиладиган қишлок хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун банк кредити талаб этиладиган маблағлар бўйича тижорат банклари томонидан хужжатлар ўрганиб чиқилиб, кредит мабағлари ажратиб берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 октябрдаги 648-сон қарорига асосан Жиззах вилояти бўйича 2020-2021 йиллар қиш-бахор мавсумида ижтимоий соҳа муассасаларнинг эҳтиёжлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жами 768 тонна маҳсулот, жумладан 451 тонна картошка, 138 тонна пиёз, 140 тонна сабзи, 40 тонна гуруч жамғариш белгиланган.
Ушбу маҳсулотларни сотиб олиш учун жами 2287 млн. сўм, шундан 1758 млн. сўм маҳаллий бюджет маблағлари, 529 млн. сўм бюджетдан ташқари маблағлар ажратилган.
Вилоятимизда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун барча имкониятлар етарли.
Деҳқончиликда ҳар бир қарич ердан самарали ва унумли фойдаланилса, сув тежовчи технологиялардан кўпроқ фойдаланса, юқори ҳосил олишга эришилади.
Кластерлар томонидан етиштирилган маҳсулотни саноат усулида қайта ишлаб, тайёр маҳсулотга айлантирса, саноат маҳсулотлари ҳажми кўпайиб, нархлар арзонлашувига эришилади.
Нархлар барқарорлигини таъминлаш ва назоратни ўрнатиш мақсадида, Бош прокуратура қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан доимий назорат ўрнатилиб, аҳоли зич жойлашган ҳудудлар, шаҳарча, посёлка ва массивларда сектор раҳбарлари томонидан “яшил дўкон”лар ташкил этилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!