Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ўзбекистон ветеринария қўмитаси ва JizzaxOrganic фермерларга қорамолларнинг наслдорлигини яхшилашга ёрдам беради
06 ноябрь 2020 г 1 382 Комментарии: 0
2020 йил 5 ноябр куни томонлар ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар. Ҳамкорликдаги ҳаракатлар наслдор қорамолларни импорт қилишга, фермер хўжаликларига субсидиялар беришга, ҳайвонлар генофондини яхшилаш ишларига йўналтирилади.
Ветеринария давлат қўмитаси ва Jizzax Organicмиллий кластери ўртасидаги ўзаро англашув Меморандуми дирасида чорвачиликни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш, янги иш ўринларини яратиш, маҳаллий ва хорижий сармоядорларни жалб қилиш кўзда тутилади.
“Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда наслдор қорамолларни кўпайтиришга оид мавзуни кўп маротаба кўтарган, шунингдек, давлат органлари ва фермерларнинг ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлаган.Jizzax Organicқишлоқ хўжалиги соҳасида йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади. Унинг тажрибаси ва малакаси чорвачилик тармоғидаги ҳолатни яхшилашга, шу жумладан зотдор буқалар, сигирлар, қўйларнинг сонини кўпайтиришга, шу йўл орқалиреспубликада сифатли гўшт ва сут ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига ёрдам беради”, – деди, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов.
Меморандумнинг имзоланиши қуйидаги йўналишлар бўйича фаол ишлар бошланишига имкон яратади:
JizzaxOrganic миллий кластери Европа, АҚШ, Россия ва Хитойдаги зотдор қорамол, ветеринар дори-дармонлар, қишлоқ хўжалиги техникаси таъминотчилари билан алоқаларни йўлга қўйди. Биз катта миқдорларда харид қилишимиз сабабли хорижий ҳамкорлар томонидан сезиларли даражада чегирмалар берилишига эришяпмиз. Бошланғич нархларнинг пастлиги ва давлат томонидан бериладиган субсидиялар нафақат йирик фермер хўжаликларига, балки фермерларга ҳам наслдор қорамолларга эга бўлиш имконини беради. Шунингдек, биз хориждаги Ангус ва Герефорд буқанасли билан маҳаллий қорамолларни уруғлантириш бўйича тажрибалар ўтказишга тайёрланаяпмиз. Агар ижобий натижалар олинса, унда биз қисқа муддат ичида генофондни яхшилашга эришамиз” – деди, Jizzax Organic директори Ҳикматилла Каримов.
Яқин кунларда Jizzax Organic миллий қишлоқ хўжалиги кластери келажакда семиртириш ва мармар мол гўшти олиш учун, кейинчалик бузоқларни бозор нархларида сотиб олиш шарти билан, фермерларга ғунажинларни сотиш дастурини бошлайди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!