» » Жиззах вилоятининг туристик маршрутлари кенгаймоқда

Жиззах вилоятининг туристик маршрутлари кенгаймоқда

10 декабрь 2020 г 1 423 Комментарии: 0

Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Азизбек Эгамбердиев Фориш туманига ташриф буюрди ҳамда туманнинг туризм салоҳияти ва янги ташкил этилаётган туристик обьектлар билан танишди.

Бошқарма бошлиғи, Фориш тумани бошқа ҳудудлардан фарқли равишда табиати мафтункорлиги ва фойданилмаган имкониятлар бисёр эканлигини таькидлаб, янги ташкил этилаётган меҳмонхона билан танишди. Бу ерда меҳмонлар учун яратилаётган шароитлар ҳамда аҳоли учун қўшимча иш ўринларини кўриб, Фориш тумани келажакда Жиззах вилоятининг янгича туристик салоҳиятини номоён қилувчи кўзгу бўла олади, деди Азизбек Эгамбердиев.

Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи яқинда қуриб битказилган, кенг ва ёруғ, барча шароитларга эга замонавий кўринишдаги ушбу меҳмонхона эгалари билан суҳбатда бўлиб, меҳмонхоналар фаолияти учун бугунги кунда яратилаётган имкониятлар, уларнинг тоифа олиш тартиблари ва хавфсиз туризм обьектларини қандай ташкил қилиш тўғрисида маьлумотлар берди.

Жиззах вилояти туризмни

ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!