» » Ўзбекистон Республикаси симфоник оркестри Жиззахда концерт дастурини намойиш этди

Ўзбекистон Республикаси симфоник оркестри Жиззахда концерт дастурини намойиш этди

27 декабрь 2020 г 1 662 Комментарии: 0

Бугун Жиззах шаҳридаги анжуманлар саройи мажмуасида Ўзбекистон Республикаси симфоник оркестри дирежёр Алибек Кабдурахмонов бошчилигида, Ўзбекистон халқ артисти Рамз Усмонов, Ўзбекистонда хизмат курсатган артист Женисбек Пиязовлар иштирокида концерт дастури ташкил этилди.

Концерт дастурида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров иштирок этди.
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров сўзга чиқиб, Жиззах вилоятида маданиятга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди.
Жумладан, Жамол Носиров барчани кириб келаётган янги йил байрами билан табриклар экан, ўтган йиллар давомида вилоятда бунёд этилган иншоотлар, замонавий бинолар, улуғ адибларимиз хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуалари ва уларнинг номидаги ижод мактаблари ҳақида айтиб ўтди.
Хусусан, Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ёдгорлик музейлари, Вилоят мусиқали драма театрларининг қайта таъмирланиши, жорий йилда шаҳар марказида қад рослаган болалар қўғирчоқ театри ҳамда бир қанча шаҳар ва туманлардаги маданият марказлари таъмирланиб халқимизга маданий хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга топширилганлигини Жамол Носиров алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, у вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида вилоятдаги қўли гул усталар, қурувчилар ҳамда мутасадди ҳодимлар меҳнати билан буткул янгиланган анжуманлар саройи ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!