» » Давлат Дастурида Жиззахда қандай ишлар амалга ошириш кўзда тутилган?

Давлат Дастурида Жиззахда қандай ишлар амалга ошириш кўзда тутилган?

25 январь 2021 г 1 209 Комментарии: 0

Шифокор беморнинг дардини енгиллатиш, касалликдан фориғ қилиш учун турли текширувлардан ўтказади.

Натижада, тўғри ташҳис орқали у соғлом ҳаётга қайтади. Шу маънода соҳа билимдонлари томонидан жамият анатомияси таҳлил этиларкан – муаммоларга, оғриқли нуқталарга ечим ахтарилади, юксалиш сари режалар белгиланади ва асосийси халқнинг овози тингланиб, масалага ижобий йўллар белгиланади.

jamoatchilik.uz платформасида ананага айланиб бораётган йиллик Давлат дастурилари фуқаролар муҳокамасига қўйиб келинмоқда. Эътиборлиси, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга ошириладиган ишлар сирасига Жиззах вилоятида ҳам қатор ўзгаришлар ясалиши кўзда тутилган.

Чунончи, норматив-ҳуқуқий хужжат лойиҳасининг 99 бандида Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида туризм салоҳиятидан унумли фойдаланиш, ҳудуднинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос хизматлар яратиш бўйича талаб ва мезонларни бажариш режалаштирилган.

Лойиҳанинг амалга оширишдан минглаб хорижий ва маҳаллий сайёҳларни ушбу ҳудудга жалб қилиш, Айдар-Арнасой биологик ресурсларидан унумли фойдаланиш, қирғоқбўйи ҳудудларида инфратузилмаларни ривожлантириш белгилаб олинган.

Шунингдек, Дастурнинг 100 бандида “Зомин” туристик-рекреацион зона ҳудудида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва туристик аҳамиятга эга бўлган бошқа объектлар ва замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини ташкил этиш кўзда тутилади.

Мазкур бандлар ижроси юзасидан Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимлиги масъул қилинган ва бажарилиш муддатлари аниқ белгилаб олинган.

Албатта, Жиззах воҳаси қадимдан ўзининг хуштам ҳавоси, экологик қулай иқлими ва тарихий қадамжолари билан барчани ўзига жалб қилиб келади. Юқорида йиллик Давлат дастури лойиҳаларида келтириб ўтилган ташаббусларнинг амалга оширилиши вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ошириш, туризм инфратузилмаларидан унумли фойдаланиш ва муҳими ҳудудда яшовчи фуқароларни янги иш ўринлари билан таъминлаш учун хизмат қилади.

Шу ўринда барча юртдошларимизни jamoatchilik.uz платформасида давом этаётган Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишларини ҳамда таклиф ва фикрларини билдиришларини сўраб қолган бўлардик.

Музаффар МАМАТҚУЛОВ,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Жиззах

вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!