» » Туркия ишбилармонлари Жиззах вилоятига ташриф буюрди

Туркия ишбилармонлари Жиззах вилоятига ташриф буюрди

29 январь 2021 г 1 357 Комментарии: 0

Ташрифдан кўзланган мақсад, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги, туризм, қурилиш, озиқ-овқат, банк ва молия соҳаси, телерадиокомпания, инвестиция соҳалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириб, янги босқичга кўтаришдан иборат.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳокимлигида ташкил этилган учрашув кўтаринки руҳда ўтказилиб, унда вилоятимиздаги қишлоқ хўжалиги, туризм, қурилиш, банк, молия, телерадиокомпания, инвестиция бошқармалари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашув давомида «Ўзбекистон Туркия ташқи сиёсатида муҳим ўрин тутиб, Марказий Осиёдаги энг асосий шерикларидан бири ҳисобланади.Юртингизнинг тоборо либераллашиб бораётган иқтисодиёти, қулай инвеститисия муҳити Туркияда катта қизиқиш уйғотмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг қулай географик жойлашуви, мўътадил иқлими ва бой туристик инфратузилмаси келажакда бу ерга бир неча соҳалар, жумладан, Туризм соҳасини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш учун замин ярата олади, - деди ишбилармон вакиллардан бири Сердан Астанлажи.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2020 йилнинг 13-октабридаги қарорининг ижросини таъминласж мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда меҳнат миграциясидан қайтиб, "Биз билан танишув ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш" мавзусидаги 48 соатлик қисқа ўқув курсини тамомлаган 10 нафар тингловчи фуқарога сертификат тарқатиш маросими бўлиб ўтди.

Жиззах вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!