» » Жиззахдаги кластерлар: Ютуқ ва муаммолар. Истиқболли режалар

Жиззахдаги кластерлар: Ютуқ ва муаммолар. Истиқболли режалар

08 февраль 2021 г 1 638 Комментарии: 0

Ўзбекистон аҳолисининг деярли тенг ярми қишлоқ жойларда яшайди.

Шу сабаб, бевосита соҳада фаолият олиб бормасада, қишлоқ ҳўжалигига таалуқли бўлган ҳар бир янгилик, ўзгариш, жорий этилаётган янги иш усуллари кўпчиликни қизиқтириши табиий. Чунки, қишлорқ хўжалиги - тепадан келадиган топшириқ асосида экиб, териб олинадиган соҳа, унда ишлайдиганлар кетмон чопишни билса бўлди, деган тушунчалар аллақачон ўтмишда қолган. Бугун ўзгаришлар кўлами шу қадар кўп-ки, гарчи қишлоқда туғилиб, қишлоқда яшаётган бўлса-да соҳада кечаётган ислоҳотларни, янгиликларни тўлиқ биламан, деб мақтанадиган одамни топиш қийин. Умуман, соҳага жорий қилинаётган янгиликлар фермер ва деҳқонларга манфаат келтирмас экан, унинг келажаги йўқлиги аён. Қолаверса, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб масала бўлиб турган бугун давр қишлоқ тўжалигига энг илҳор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни кенг жорий этишни талаб қилмоқда.    

Хўш, бу талабларга қишлоқ хўжалигига жорий қилинган кластер тизими тўлиқ жавоб бера оладими?

Бу саволга нафақат  ижобий, балки салбий жавоб берадиганлар ҳам бор ҳамда бунга табиий ҳолат сифатида қарашимиз керак. Чунки, қайси соҳани олиб қараманг, ҳеч бир янгилик қисқа муддатда оммавийлашиб кетмаслиги аниқ, айниқса асрий анъаналарига эга қишлоқ хўжалиги соҳасида...

Шундай янгиликлардан бири – кластер тизимининг жорий этилиши бўлди. Хўш, кластер ўзи нима? Бу саволга жайдари тилда жавоб қайтарадиган бўлсак, Кластер бу – тўпланиб ишни амалга ошириш. Бир пайтлар, Ўзбекистон жаҳондаги етакчи пахта етиштирадиган мамлакатлардан бири, бироқ, биз фақат хомашё сотаяпмиз, агар шуни ип-калавага, ип калавани матога, матони тайёр маҳсулотга айлантирсак, қанча фойда олишимиз мумкин, деган гап-сўзларни бот-бот эшитардик. Бу қишлоқ хўжалигида фаолият олиб бораётганларнинг орзуси эди. Хўш, бу орзуни рўёбга чиқариш учун нима қилиш керак? Бу саволнинг жавоби сиз ўйлаётгандек оддий эмас. Бунинг учун нафақат қишлоқ хўжалиги соҳасини, балки тўқимачилик саноатидан тортиб, қишлоқ хўжалик техникалари, уруғчилик, кимё саноати ва яна қанча шунга ўхшаган соҳаларни ислоҳ қилишга, уларни янги иш усулига ўтиб, мувофиқ ишлашини таъминлашга тўғри келарди. Жаҳон тажрибаси ўрганиб кўрилди. Франция ва Нидерландияда кластер тизими ўз самарсини кўрсатган. Бежизга Нидерландия қишлоқ хўжалик маҳсулотилари етиштириш бўйича дунёда илғор мамлакатлар қаторида тилга олинмас эканда. Бироқ, улар тажрибаси кўр-кўрона кўчириб олинибди-да, деган ўйга борманг. Мутахассислар эътирофича, Ўзбекистондаги кластер тизими бутунлай новотарликка асосланган ўзига хос тизим.  

Кўзга ташланган дастлабки янгилик шуки, авваллари фермерлар бевосита «Ўзпахтасаноат» билан шартнома тузиб, уларни пахта толаси билан таъминлаб берган. «Ўзпахтасаноат»дан эса тўқимачилик корхоналари пахта сотиб оларди. Эндиликда фермер ва тўқимачилик корхонаси ўртасида узвийлик пайдо бўлмоқда. Кластер тизими иккита йўналишда ташкил қилинди. Биринчиси, фермерлар ва тўқимачилик корхоналари ўртасида бевосита шартнома. Иккинчи, салмоғи юқори бўлган тўқимачилик корхоналари фермерликни ўзи шакллантирмоқда.

Ўз-ўзидан тушунарлики, энг илғор иш усули ҳам соҳада сўнгги бир неча ўн йилларда тўпланган муаммолар гирдобидан олиб чиқишга қодир эмас. Бунинг учун ҳам уқув, билим, янгича дунёқараш, пешона тери эвазига қилинган ҳалол меҳнат ва албатта, фидойилик талаб қилинади.

Хўш, кластер тизимининг натижалдари қандай бўлмоқда?

Келинг, бу саволга жавоб бериш учун Жиззах вилояти мисолида баъзи бир мисолларга тўхталиб ўтайлик. Бугунги кунда Жиззах вилоятида 5 та пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда 1 та пахтачилик кооперацияси мавжуд. 78,1 минг гектар пахта майдонининг 6,2 минг гектари бевосита кластерларнинг ўзига, қолган 71, 9 минг гектари фермер хўжаликлари билан фюъчерс шартномаси асосида ажратиб берилган.

Кўзга ташланган дастлабки ҳолат. Ёдингиздами, яқин-яқингача, тўрт-беш йил олдин ҳам пахта мавсуми бутун республикамиз аҳлига “ҳосил учун кураш майдони”га айланарди. Ҳозирчи? Баъзилар ҳатто пахта мавсуми қачон бошланиб, қачон тугаганини ҳам сезмай қолишди.

Бу йилги етиштирилган пахта хом ашёсини ўтган йилга солиштирганда, ўртача 4,4 центрнерга ошиб 33180 тоннани ташкил этганини кўришимиз мумкин. Машина терими 26,6 фоиз кўпроқ. Муваффақиятлар омили анчагина. Улардан бири, жорий йилда пахтачиликда 4971 гектарда ёки 6,4 фоиз майдонда томчилаб суғориш технологияси жорий этилди. Биргина, Ш.Рашидов туманидаги “Индустриал тўқима” пахта-тўқимачилик кластери томонидан 3762 гектарда ёки 40,4 фоиз майдонда томчилаб суғориш ишлари амалга оширилди. Кластерлар томонидан 59 километр узунликдаги ирригация тармоқларида, 34,5 километр узунликдаги мелиорация тармоқларида ҳамда 29 гидроиншоат, 26 та гидропостларда таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди. Бу ўтган йилга нисбатан 2 борабардан ортиқ демакдир. Кластерлар томонидан жами 493 гектар, шундан 365 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ерлар фойдаланишга киритилди, 128 гектар янги ерлар ўзлаштирди.

Айни пайтда пахта-тўқимачилик кластерларида 3 та ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиб, 384 та янги иш ўринлари яратилди. Ишлаб чиқариш қувватларининг жами сони 10 тага етиб, уларда 3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Мазкур корхоналарда ўтган йили 315,7 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, шундан 86,8 млрд. сўмлик пахта толаси ички бозорга,  62,5 млрд. сўмлик ип калавадан 3,3 млярд. сўмлик ички бозорга, 59,2 млрд.сўмлик экспортга чиқарилди.

2021 йилда кластерлар томонидан қиймати 159,5 трлн. сўмлик 7 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу лойиҳалар амалга оширилиш натижасида 1300 нафар янги иш ўринлари яратилади.

Биз кластер фаолиятига оид баъзи бир расмий рақамларга тўхталиб ўтдик. Бундан кластер тизимини жорий этилиши соҳадаги барча муаммоларни бартараф этибди-да, деган хулоса чиқариш ярамайди. Иш бор экан, муаммолар ҳам юзага келиши табиий. Бироқ, бир ҳолат кишини ажаблантиради. Негадир, ютуқлар муваффақиятлар шундай бўлиши лозимдек, табиий қабул қилинади. Улар ортида минглаб одамларнинг уйқусиз ўтказган тунлари, фидокорона меҳнеатлари ётгани ҳақида ўйлаб кўрилмайди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, шахсан Президентимиз ташаббуси билан пахтачиликда кластер фаолиятининг йўлга қўйилиши соҳада туб бурилиш бўлди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!