» » Мирзачўлда партия ҳашарда фаол иштирок этмоқда (фото)

Мирзачўлда партия ҳашарда фаол иштирок этмоқда (фото)

14 август 2018 г 2 901 Комментарии: 0

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга жорий этилаётган "Обод қишлоқ” дастури, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда яшаётган юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очишга қаратилган.

Бугун O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, ҳамда партия депутатлик гуруҳи аъзолари, фаоллари ва тадбиркорлар ушбу хайрли ишларда фаол иштирок этиш учун Мирзачўл туманидаги "Ғалаба” МФЙ бўлди.

Мазкур тарғибот тадбирини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад "Ғалаба” қишлоқ фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига партиянинг муносиб ҳиссасини қўшиш, иқтисодий ночор ва кам таъминланган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, бу ишларда партия электорати тадбиркорлар ва ишбилармонларни кенг жалб қилиш, беминнат ўз ёрдамларини кўрсатишдир.

Маҳалламизда 1200 дан ортиқ аҳоли яшайди, аҳолининг аксарият қисмикўп қаватли уйларда истиқоматқилишади дейди,- "Ҳумоюн Мирзо” кўчасида истиқоматқилувчи фуқаро Бахром Эгамов.- Ушбу кўп қаватли уйлар, йиллар давомида эскириб яроқсизҳолга келиб қолган эди. "Обод қишлоқ” дастури доирасида мазкур уйлар қайта таъмирланмоқда, -Қувонарлиси, бундай савобли ишларга давлат ташкилоти қатори, O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари фаолқатнашмоқда.

Ҳашар давомида партия фаоллари уйма-уй юриб 26ҳонадон ва оилалар ҳолидан хабар олишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!