Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда "Келaжaкни биргa қурaмиз" номли ёшлaр учрашуви тaшкил этилди
19 февраль 2021 г 749 Комментарии: 0
Жиззахда республика Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан пробация назоратида турган, Ёшлар кафиллигига олинган ва жамиятдаги фаол ёшлар иштирокида "Келажакни бирга қурамиз" шиори остида учрашув ташкил этилди.
Унда ёшлар учун ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий кўмак берилди. Тадбиркорлик, деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган ва ишсиз ёшларга марказий банк, бандлик бошқармаси, савдо саноат палатаси вакиллари томонидан тренинглар ташкил етилди.
"Хабарингиз бор, ёшлар иттифоқи фаолиятида адашиб жиноят йўлига кирган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ёшларни ёшлар кафиллиги асосида суд залидан озод қилиш амалиёти мавжуд. Бугунги учрашув кафиликка олинган ва пробация назоратида турган ёшларнинг жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши, қайта жиноят содир этмаслигига кичик туртки бўлишига ишонамиз", - дейди ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шоҳида Даманова.
Учрашувда кафилликка олинган ва намуна кўрсатган муносиб ёшлар тақдирланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!