» » Зоминда янги иккита маҳалла ташкил этилди

Зоминда янги иккита маҳалла ташкил этилди

22 февраль 2021 г 1 000 Комментарии: 0

Зомин тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Сессия ишида депутатлар томонидан ўн тўртта масала кўриб чиқилди.

Хусусан, “Ширин” ва “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғинларини бўлиш йўли билан янги ташкил қилинадиган маҳалла фуқаролар йиғинларига ном бериш ҳамда “Ширин” ва “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғинларини бўлиш йўли билан янгидан маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этиш бўйича туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватмлаш туман бўлими раҳбари Б.Жонтурсуновнинг маърузаси эшитилди.

Туман ҳокими ўринбосари Б.Жонтурсунов бўлинаётган “Ширин” қишлоқ фуқаролар йиғини номи аслича ўзгаришсиз, янгидан тузилган маҳаллага “Ниҳол” маҳалла фуқаролар йиғини номи ҳамда фаолият кўрсатаётган “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғини номи аслича ўзгаришсиз, янгидан тузилган маҳаллага “Фаровон” маҳалла  фуқаролар йиғини номи бериш бўйича таклифи депутатлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек сессия давомида, Зомин туман давлат санитария –эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига маблағ ажратиш тўғрисида, “Саховат ва кўмак” жамғармасида шаклланган маблағлардан самарали фойдаланиш тўғрисида, Зомин туман тиббиёт бирлашмасига маблағ ажратиш тўғрисида, туманда қурилиш-ободонлаштириш  ишларини учун маблағ ажратиш тўғрисида, туман ҳокимлиги Молия бўлимига хизмат автомашинаси сотиб олиш тўғрисида, туманда спорт тадбирларини ўтказиш учун маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!