» » Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?

Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?

12 апрель 2021 г 1 231 Комментарии: 0

ИНСОН ЎЗИ ТУҒИЛИБ ЎСГАН ЖОЙНИНГ БИР ЖИҲАТИ ҚАДРЛИ БЎЛИБ ҚОЛАВЕРАР ЭКАН.
Мен учун Гагарин шаҳрида ўтган болалик даврим, кўз олдимда қолган кўчалар қадрлидир. Болаликдаги қувноқ кунларимни баъзан у ерда бўлганимда кўпроқ эслайман.
Хуллас, менг туғилган Гагарин шаҳри ҳақида икки оғиз...
12 апрель – Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни Жиззах вилояти Мирзачўл туманида алоҳида аҳамиятга эга тарихий кун сифатида нишонланади. Туман марказининг Юрий Гагарин номи билан аталиши ҳам бежиз эмас.
1967 йилда бу ерда чўлдаги дастлабки туман – Мирзачўл ташкил этилди. Ҳозирги шаҳар ўрнидаги Ержар ишчилар посёлкаси фақат туман маркази эмас, чўлнинг ўзлаштириш бош қароргоҳи сифатида йил сайин кенгайиб, 1974 йилда шаҳар мақоми берилган. Чўлда биринчи пайдо бўлган шаҳарчага ном беришда Мирзачўлни ўзлаштиришнинг мамлакатда тутган ўрнидан келиб чиқилган. Тўғри, бу масалада бошқа таклифлар ҳам бўлган, бироқ Мирзачўлни ўзлаштиришнинг аҳамияти космосни ўзлаштиришдан кам эмас, деган фикр кўпчиликка маъқул келиб жаҳоннинг биринчи фазогири Юрий Алексеевич Гагарин номи берилган.

Бу қарор мантиқан тўғри эди. 1961 йил 12 апрелда собиқ Совет Иттифоқи фуқароси Ю.А.Гагарин “Восток” космик кемасида дунёда биринчи бўлиб Ер орбитаси бўйлаб парвозни амалга ошириб, инсониятнинг космосни ўрганиш тарихида янги даврни бошлаб берди. Ўзбекистонда Мирзачўлни ўзлаштириш ҳам кўлами ва аҳамияти билан фақат собиқ Иттифоқ миқёсида эмас, жаҳонда ҳам мислсиз катта иш эди.

Орадан кўп ўтмай шаҳарда Юрий Гагаринга Марказий Осиё республикаларидаги энг маҳобатли ҳайкал ўрнатилди.
Ҳозир Гагарин шаҳрига турли мамлакатлардан зиёратчилар келиб биринчи космонавтга ўрнатилган ҳайкални зиёрат қилиб туради.
2018 йилда шаҳарча Президентимиз ташаббуси билан “Обод қишлоқ” дастури доирасида бутунлай янгиланди.
Бу йил Гагарин шаҳри марказида “Косманавтлар ва чўлқуварлар” ўлкашунослик музейи ташкил этилиши ҳам мирзачўлликларга янада қувонч ва ифтихор бағишлайди.
Ҳусан Абдуниязов - "Юксалиш" Умуммиллий ҳаракати
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!