» » Жиззахда матбуот хизмати ходимлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилди

Жиззахда матбуот хизмати ходимлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилди

14 апрель 2021 г 763 Комментарии: 0

«Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари» мавзуида 12 апрелдан 14 апрелгача Жиззахлик бир гуруҳ журналист ва блогерлар, маҳаллий ҳокимликлар, давлат идораларининг вилоятдаги бўлинмалари матбуот хизмати ходимлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Курслар Адлия вазирлиги, АОКА, вазирлик ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (ЮМОМ) томонидан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Курсларда ЮМОМнинг ўз соҳасининг устаси бўлган профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқшунос экспертлари тренерлик қилмоқда. Ушбу курслар орқали иштирокчиларнинг малакаси ва мазкур соҳадаги ҳуқуқий кўникмаларини ошириш мақсад қилинган.

Дастлабки кундаги мулоқотда асосан шахсга доир маълумотлардан фойдаланиш ва уни тарқатиш, давлат органларига мурожаат этишнинг тартиблари ва муддатлари, вилоятдаги мавжуд ташкилотлар, маҳаллий ҳокимликлардан ахборот олиш, у ердаги матбуот хизматларининг жамоатчилик билан алоқалари ҳамда ОАВ вакиллари билан ишлаш, нотўғри ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик каби долзарб масалалар муҳокама этилди.

Мазкур махсус малака ошириш курслари республика бўйлаб бўлиб ўтмоқда. Курслар сўнггида иштирокчиларга малака ошириш курсларини муваффақиятли тугатгани учун сертификат берилади. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!