Жиззах вилояти суди судлари томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ягона суд амалиётини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилган.
Хусусан, Жиззах вилоятининг жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги давомида 384 (2020 йилнинг шу даврида 453 нафар) шахсга нисбатан 292 (355) та жиноят ишлари кўриб тамомланган бўлиб, шундан 327 (384) шахсга нисбатан 241 (263) та жиноят ишлари бўйича ҳукм чиқарилган, 57 (98) шахсга нисбатан 51 (91) та жиноят иши тугатилган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳукм чиқарилган ишлар сони 22 тага, тугатилган ишлар сони 40 тага камайган.
Жиноят ишларининг кўрилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 69 шахсга нисбатан 63 та жиноят ишига камайган.
Хисобот даврида барча инстанцияларида 6 нафар шахс оқланган бўлса, 78 шахсга нисбатан 53 та жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов органи томонидан нотўғри қўйилган айбловлар ўзгартирилиб ҳукм чиқарилган.
Ҳисобот даврида судлар томонидан 24 (29) нафар шахслар суд залидан қамоқдан озод қилинган, 54 (97) шахсга нисбатан 48 (90) та жиноят ишлари тарафлар ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Жиззах вилоят ҳудудида ҳисобот даврида умумий судланганлар сони 305 (360) нафарни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 55 тага ёки 15,2 фоизга камайган.
Жиноят судларининг жазо тайинлаш амалиёти таҳлил қилинганда, жазо тайинлаб ҳукм чиқарилган ишлар бўйича 19 шахсга ёки 6,4 фоизига жарима, 2 шахсга ёки 0,6 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 109 шахсга ёки 37 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 81 шахсга ёки 27,5 фоизига озодликни чеклаш, 83 шахсга ёки 28,2 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган бўлса, 11 шахсга нисбатан шартли ҳукм қабул қилинган.
Шунингдек, ўтган йилга нисбатан қасддан одам ўлдириш жинояти (ЖК 97-101-моддалар) 4 тага, қасддан баданга ўртача оғир тан жарохати етказиш жинояти (ЖК 105-модда) 7 тага, номусга тегиш жинояти (ЖК 118-модда) 2 тага, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 122-модда) 2 тага, товламачилик (ЖК 165-модда) 3 тага, талончилик (ЖК 166-модда) 4 тага, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш (ЖК 189-модда)
5 тага кўпайган бўлса, қасддан баданга енгил шикаст етказиш (ЖК 109-модда) 6 тага, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш (ЖК 131-модда) 4 тага, фирибгарлик (ЖК 168-модда) 10 тага, ўғирлик (ЖК 169-модда) 7 тага, порахўрлик жинояти (ЖК 210-212-модда) 8 тага, харакат хавфсизлиги қоидаларини бузиш жинояти (ЖК 266-модда) 31 тага камайган.
Жиззах вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий
ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бош консультанти