» » Зомин туманидаги эл ардоғида бўлган фахрийларга президент совғалари топширилмоқда

Зомин туманидаги эл ардоғида бўлган фахрийларга президент совғалари топширилмоқда

07 май 2021 г 697 Комментарии: 0

Инсоният бошига мислсиз кулфатлар келтирган Иккинчи жаҳон урушида фашизм балоси устидан эришилган ғалабага ҳам 76 йил тўлмоқда.

Қирчиллама йигит ёшида эл юрт омонлиги, тинчлик ва хотиржамлиги учун беаёв жангларга отланган азамат ўғлонлар бугун тақдирнинг инояти билан қарийиб юз ёш билан юзлашиб, шукроналик билан ғалабага эришилган кунни байрам қилмоқдалар.

Қирғинбарот уруш йилларида қўлга қурол олиб жангга отланган минглаб зоминлик жасур ўғлонлардан бугунги дориломон кунларга 6 нафари эсон омон етиб келиб, фарзандлари, набира ва чевалари сафида қарши олаётганликлари ўзи катта бахт, фахр саналади. 

Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Л.Аҳмаджонов, туман ҳокими А.Абдуғаниев, мудофа бўлими ва кенг жамоатчилик вакиллари Толли қишлоғида истиқомат қилувчи, уруш ва меҳнат фахрийси Умар бобо Абдураҳимов хонадонида бўлишди. Улуғ ёшли қаҳрамон жангчи отахонга Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг 9 май хотира ва қадрлаш куни ҳамда Буюк ғалабанинг 76 йиллиги билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди ва 12 миллион сўм пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Дуоболик Равшан бобо Холбеков ҳам юз билан юзлашган табаррук ёшли эл ардоғидаги отахонлардан саналади. Қарийиб бир аср билан  юзлашсада метин иродали ва табиатан ғайратли отахон ҳамон тетик ва бардамлик билан меҳмонларни кутиб олди. Отахонни қутлагани келган меҳмону мезбонлар билан бу қутлуғ хонадон янада файзга тўлди. Вилоят ҳокими ўринбосари Л.Аҳмаджоновдан президентимиз табриги ва 12 миллион сўмлик пул мукофатлари ва совғаларни қабул қилар экан, жангчи фахрий бобо ниҳоятда миннатдорчилик билан қўлларини дуога очиб, эл юртга тинчлик омонлик тиладилар. Қишлоқда яшовчи санъатсевар ёшлар ва ҳарбийлар тамонидан намойиш этган мисиқали чиқишлардан эса отахоннинг дили янада яйради.

Албатта, кексалари эъзозланган, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилган юртда шундайин шукуҳли, файзли кунлар бардавом бўлаверсин.

Зомин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!