» » Қишлоқ хўжалигида инновацион лойиҳалар афзалликлари

Қишлоқ хўжалигида инновацион лойиҳалар афзалликлари

24 май 2021 г 1 218 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Европа Иттифоқининг кўмаги билан Ўзбекистон Экофоруми томонидан бажарилаётган “Инновацион Ўзбекистон” лойиҳаси бўйича тумандаги қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермер хўжалиги раҳбарлари, сув истеъмолчилари уюшмаси раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи, маҳаллалар нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, сув хўжалиги ва экология мутахассислари иштирокида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Унда мутахассислар томонидан иқлим ўзгариши даврида қандай салбий ўзгаришлар бўлиши, бу ўзгаришларни енгиб ўтиш учун нималарга мослашиш зарурлиги, қишлоқ ва сув хўжалигида бўладиган ўзгаришлар – сув танқислиги ва уни ҳар хил сув тежайдиган технологияларни қўллаб юмшатиш усуллари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шунингдек, вилоятдаги энг долзарб сув - экологик муаммолар ва уларнинг долзарблиги бўйича кетма-кетлиги, оқибатлари ва ечими, уларни ечиш учун қандай ресурслар зарурлиги ҳамда ечимини амалга оширишда масъул ташкилотлар ва шахслар тўғрисида ўз фикрларини билдирдилар.

Бундан ташқари шахсий томорқаларда қўллаш имконини берадиган, жуда содда, оддий ва арзон сув тўплаш ва суғориш усуллари тўғрисида ҳам маълумотлар берилди.

Семинарда иштирокчиларга “Дунёда ҳамда Марказий Осиёда иқлим ўзгариши ва унинг оқибатлари , “Иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсири ва унга мослашиш , Жаҳон банкининг “Иқлим ўзгаришига мослашадиган содда барқарор технологиялар ва амалиётлар қўлланмаси” бўйича тайёрланган “Жиззах вилояти худудида иқлим ўзгаришига мослашадиган (сув, энергия билан таъминлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳаларида) иқлимга чидамли маҳаллий технологиялар” ва “Паст босимли томчилатиб суғориш тизими” ва “Томчилатиб суғоришнинг оддий технологиялари” мавзуларидаги тақдимотлар ҳамда “Иқлим ўзгаришининг атроф муҳитга таъсири (Агар ер юзидаги барча музлар эриса нима бўлади?)” номли видеофильм ҳам намойиш этилди.

Семинар сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан  атрофлича жавоблар берилди.

    Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!