Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги олий таълим ректори республика ихитсосолаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах филиалида бўлди
01 июнь 2021 г 807 Комментарии: 0
1 июнь жуда кўпчилик мамлакатларда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади.
Ушбу кун муносабати билан А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогка институти ректори Ш.Шарипов республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалига ташриф буюрди.Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Жиззах филиали 70 ўринли стационар, 50 амбулатор қатновга мўлжалланган.
1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти “Биз сиз билан доимо биргамиз” шиори остида марказда даволанётган бемор болалар ҳолидан хабар олишди. Кўнгил олиш, далда бўлиш ниятида ташкиллаштирлган учрашув, ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Ният ҳам шу эди аслида. ДастлабИнститут ректори бошчилигида беморлар даволанаётган хоналарга кирилди. Шундан сўнг шу марказда даволанётган бемор болалар учун кичик бадиий дастур намойиш этилди. Дастур давомида бемор болажонларнинг ҳар бирига байрам муносабати билан совғалар улашилди.
Бизнинг келажагимиз, бошлаган эзгу ишларимизнинг давомчилари, кўзимизнинг нури, қалбимиз сурури бўлмиш болажонлар билан ҳаётимиз обод, кўнглимиз чароғон. Шу сабабли ҳам уларнинг бахтли бўлишлари учун ҳамма нарсамизни беришга тайёрмиз. Айниқса, мана шу кунда меҳру муҳаббатимиз янада ошади.
Фарзандининг саодати ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир ота онанинг энг буюк орзуси, унинг соғлом вояга етиши эса умрининг асосий мазмунидир.
Ш. Рашидов туманида истиқомат қилувчи Дилноза Норқўзиева бугун бемор фарзанди билан бирга... 2 ёшли қизи Элнорада бу касаллик аломатлари пайдо бўлганини сезишганида у ҳали мурғаккина гўдак эди. Боласига имкон бўлса жонини беришга-да тайёр Дилнозанинг қалбида ўй-хаёлларида “болам шифо топсин” деган ният бор.Дилнозанинг жигаргўшаси Элнора қатори бу даргоҳда даволанётган бемор болажонлар учун бугунги ташриф ишонч ва умид берди десак муболаға қилмаган бўламиз.
“бугунги тадбир мен учун қувончли кунларимдан бирига айланди. Фарзандим кулган кун мен учун энг ажойиб кун. Эътибордан кўнглим кўтарилди. Мен қатори умид билан болаларини шифо топишини истаётган ота-оналарга айтилаётган ҳар бир тилак, ширин сўз далда, малҳам ва мадад бўлди” – дейди Дилноза Норқўзиева.
Дарҳақиқат дунёда бола кулгиси-ю шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, табассум билан куйга ҳамоҳанг рақсга тушаётган, жажжи қўлчалари билан қарсак чалаётган, мурғак қалби билан мушоҳада қилишга уринаётган, қўлидаги совғаларга болаларча ҳайрат билан боқаётган болажонлар нурли чеҳрасига кўзингиз тушганда ҳаёт ташвишларини унутасиз. Улардаги беғуборлик, софлик сизга ҳам кўчади...
“Биз сиз билан доимо биргамиз” шиори остида Яхшилик улашиш ниятида ташкиллаштирилган кичик дастур барчага ўз таъсирини ўтказди. Буни самимий табассум билан ўз миннатдорчилигини билдираётган болакайлар нигоҳидан сезиш мумкин.Умид қиламиз, бу кичкинтойларяхшиларнинг ширин сўзи ва меҳри билан шифо топади...
Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!