» » Жиззахлик Бобоусмон Батуров Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпиони бўлди

Жиззахлик Бобоусмон Батуров Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпиони бўлди

01 июнь 2021 г 927 Комментарии: 0

Дубай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Терма жамоамиз сафида барча боксчи йигитларимиз совриндор бўлишди:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

-69 кг вазнли боксчимиз Бобоусмон Батуров Осиё чемпионати финалида қозоғистонлик рақибга қарши рингга кўтарилди ва биринчи раундда ғалаба қозонди. Жанг қозоғистонлик боксчининг жароҳати сабаб биринчи раундда тўхтатилди.

Жанг тўхтатилгунга қадар Бобоусмон очколар ҳисобида олдинда бораётгани учун ғалаба ҳамюртимиз томонда бўлди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!