» » Жиззах вилоят Адлия бошқармаси болалар ҳуқуқини таъминлаш йўлида қандай ишларни амалга оширмоқда?

Жиззах вилоят Адлия бошқармаси болалар ҳуқуқини таъминлаш йўлида қандай ишларни амалга оширмоқда?

02 июнь 2021 г 675 Комментарии: 0

Бугунги кунда юртимизда болаларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли ҳуқуқий база шаклланган десак ҳеч муболаға бўлмайди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила кодекси, Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси, Жиноят кодекси ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар ўз ифодасини топган.

Яна бир жихат, ижтимоий ҳимояга мухтож, боқувчисини йўқотган болаларни мухофазалаш давлат сиёсатининг устувор йуналишларидан саналади.

Шу маьнода жорий йилда мукаммал таъмирланган Жиззах шаҳридаги 29- мехрибонлик уйи “Менинг бахтли уйим” номи остида тарбияланувчилар учун барча имкониятлар эшигини очди. 

1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакиллари мазкур масканга ташриф буюриб, болалар билан дилдан сухбатлашди ва болажонлар учун совға сифатида бадиий китоблар ўқув қуроллари топширишди. 

Дарвоқе, адлия бошқармаси шу кунга қадар ҳам тарбияланувчилар учун ўз ёрдамини бериб келмоқда. Масалан бошқарма томонидан ўрта махсус таьлим муассасаларида таълим олаётган ўғил-қизлардан бир неча нафарининг контаркт тўловлари тўлаб берилган. 
Байрам муносабати билан ўтказилган учрашувда мутахассислар томонидан болалар ҳуқуқлари, вояга етмаган шахслар тўғрисида зарурий ҳуқуқий маьлумотлар етказилди.

Мехрибонлик уйида иқтидорли ёшлар кўп. Улар ўз қизиқиши ва лаёқати билан турли йўналишларда ютуқларга эришиб келмоқда. Учрашувда ана шундай ёшларга адлия бошқармасининг  эсталик совғалари топширилди.

                                               Жиззах вилоят Адлия бошқармаси тарғибот бўлими
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!