Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида яна бир гуруҳ маҳаллий ҳокимликларнинг бош мутахассислари малакаси оширилди
05 июнь 2021 г 676 Комментарии: 0
Хабарингиз бор, Жиззах вилояти туман (шаҳар) ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари бош мутахассислари ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари бош мутахассислари учун малака ошириш курслари давом этмоқда.
Ўқув-машғулотлари Жиззах политехника институти билан ҳамкорликда соҳавий олийгоҳларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари, давлат органлари ва ташкилотларининг малакали мутахассислари томонидан олиб борилди.
Малака ошириш курслари давомида қуйи бўғин давлат хизматчиларини “Маҳаллабай” ва “Фуқаробай” ишлашга ўргатиш, шунингдек уларга республикада амалга оширилаётган қурилиш ва қишлоқ-хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини етказиш, соҳалар бўйича таянч билим ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳар бир соҳа бўйича малака ошириш ўқув курси дастурларида акс этган мавзуларнинг 80 фоизи тингловчиларнинг тегишли соҳалар бўйича билимларини чуқурлаштиришга, 20 фоизи эса уларнинг бошқарув кўникмаларини ривожлантиришни назарда тутади.
Беш кун давом этган ўқувлар якуни бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиалида ушбу мутахассислар учун малака ошириш курси давомида ўзлаштирган билим кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида test.argos.uz платформаси орқали мутахассислик соҳалари бўйича тест синовлари ўтказилди.
Шунингдек, тингловчилардан ўтилган дарсларнинг сифати юзасидан профессор-ўқитувчилармалакасини баҳолаш бўйича сўровнома ўтказилди. Келгуси семинар-тренингларда тингловчиларнинг таклифлари асосида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар асосида ўқувларни янада бойитиб бориш белгилаб олинди.
Малака ошириш курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга махсус сертификатлар топширилди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Жиззах вилояти филиали
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!