» » Бахмал туманида халқаро ва маҳаллий журналистлар иштирокида пресс-тур ўтказилди (видео)

Бахмал туманида халқаро ва маҳаллий журналистлар иштирокида пресс-тур ўтказилди (видео)

11 июнь 2021 г 1 243 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Бахмал тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Бир келиб кетинг маҳалламизга” номли пресс-тур ташкил этилди.
                     

Пресс-турда Миллий ва Халқаро ОАВ вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этди. Аввало Бахмал тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими пресс-турнинг илк манзили бўлди. Бу ерда бўлим фаолияти билан танишилди. Шу билан бирга замонавий техналогиялар ёрдамида ҳудуднинг электирон харитаси билан танишилди. Мазкур электрон харита маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олишда, ҳудуднинг барча қисмларини бирдек назорат қилиб туришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги Бахмал тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Кейинги манзил туманнинг Нурафшон маҳалласи бўлиб, бу ерда маҳалла ўзининг кўркам ва ихчам, замонавий кўринишига эга бўлган биносига эга бўлди. Пресс-тур иштирокчилари ушбу маҳалланинг тантанали очилиш маросимида қатнашдилар. Тадбирда Бахмал тумани ҳокими ҳамда Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи сўзга чиқиб, мазкур бино қадимий одатларимиздан бири ҳашар йўли билан бунёд этилди.

Бу ҳашарда маҳалла аҳли, ҳомийлар ҳамда ҳокимлик ҳам фаол иштирок этди. Мазкур маҳалла аҳолисининг сони 4996 та хонадонлар сони 743 тани ташкил этишини, маҳалла ҳудудида ишсизликнинг олдини олиш, ишсизларни иш билан таъминлашда асосан томорқадан самарали фойдаланиш йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Шундан сўнг, тумандаги Шодлик маҳалласида жойлашган 50 сотихдан иборат иссиқхона фаолияти билан танишилди. Бу ерда маҳалладаги 5 нафар “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар” га киритилган хотин-қизларимиз меҳнат қилиб келишмоқда. Мазкур иссиқхона “Навруз-Н” ФХ га қарашли бўлиб, фермер Темиров Нуриллохоннинг айтишича, ҳар уч кунда 1,5-2 тоннагача бодрингни бозорга етказиб бериб, шу кунга қадар 400 тоннадан зиёд бодринг ҳосилини олишга муваффақ бўлган. Нишонова Роҳатой, Бурхонова Нодира, Жонибекова Гўзал, Қаюмова Насиба, Шамадова Наргиза каби маҳалланинг “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар” да турувчи ишчиларининг меҳнати билан бугун 5 та оиланинг даромади яхшиланиш билан бирга уларнинг бандлиги ҳам таъминланган.

Кейинги манзил туманнинг Узунбулоқ маҳалласида жойлашган “Зарафшон сувидан Жиззах вилояти сувини яхшилаш лойиҳаси”билан танишув бўлиб, унда мазкур лойиҳа орқали вилоятнинг Ғаллаорол, Жиззах ш, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманлари аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсад қилинган. Мазкур лойиҳанинг аҳамияти шунчалик муҳимки, неччи йилолардан буён тоза ичимлик сувидан қийналаётган мирзачўлликлар учун айнан Зарафшон дарёсидан шунча олис масофа бўлсада ичимлик сувининг етиб бориши бу энг қувонарли ҳолатдир. Лойиҳанинг умумий қиймати 576 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 56 га жой сув ҳавзаси учун, яъни сувни биринчи ҳовузда тўплаб,кейин тозалаш (филтирация) жараёни бўлиши ва шундан сўнг махсус қуврлар орқали аҳолиги йўналтирилиши лойиҳа мутахассиси Дилмурод Каримов томонидан пресс-тур иштирокчиларига маълумот берилди. Шу билан бирга лойиҳанинг ҳозирги кунда якунлаш ишлари 90 % га бажарилган бир қисми учун 89,4 миллиард маблағ ажратилганлиги, Бахмалдан то Мирзачўлгача 182 кмлик сув қувурлари тортилиши ҳам маълумот ўрнида айтиб ўтилди.

Бу лойиҳа якунланиб ишга тушса, ҳудуддаги кўплаш ишсизлар сони камайиши, доимий иш ўрнига эга бўлиши ҳам муҳим томони эканлиги таъкидланди.

Навбатдаги манзил тумандаги заъфарон ўсимлигининг етиштирилиш, маҳсулотни тайёрлаш жараёнлари ва аҳамияти борасидаги лойиҳанинг тақдимоти ҳамда маҳсулотни тайёрлаш ва қадоқлаш цехи билан танишиш бўлди.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги BMB-OPERA ZAFFERANO Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси 2020 йилнинг март ойида Бахмал туманида ташкил этилди. Қўшма корхона таъсисчилари сифатида BMB Shifo шўъба корхонаси ва Италиянинг OPERA S.R.L (Бергамо) компанияси ҳисобланади.

-"Дунёдаги энг қиммат ўсимликларидан бири “қизил олтин” дея эътироф этилувчи заъфарон гулининг нархи 1 кг учун 8 минг евродан юқори баҳоланади. Нави ва сифатидан келиб чиқиб нарх 30 минг еврогача чиқиши мумкин. Сабаби маҳсулот етиштириш учун катта плантация керак бўлади ва гулларни териш ишларининг барчаси қўлда бажарилади. Бу ишларни бажаришда биз аёллар меҳнатидан фойдаланамиз, сабаби Зафарон гули ниҳоятда нозик ва уч япроқли бўлиб, япроқларни ажратишда аёл кишининг сабри ва эҳтиёткорлиги муҳимдир. Бир мавсумнинг ўзида мазкур ҳудуд маҳаллаларидаги 8000 дан зиёд аёллар мавсумий иш билан таъминланди, уларнинг ҳар бирига меҳнатлари уун кунлик иш ҳаққилари вақтида тўлаб борилди", дейди фирманинг ижрочи директори Абдурашид Шарофиддинов. Оав вакиллари Зафарон шифобахш чойи таътиб кўришиб, ижобий фикрлар билдиришди.

Бахмал тумани ўзининг табиати ва иқлимига кўра ички ва ҳатто ташқи туризм учун ҳам қулай макондир. Шу боис сўннги йилларда ҳудудда туризмни ривожлантириш учун қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса туризмга ихтисослашган маҳаллани шакллантириш асосий мақсад қилинган. Мана шундай маҳаллалардан бири тумандаги Ўрмончи маҳалласидир. Бугунги кунда ушбу ҳудудда сайёҳлар учун махсус кемпинглар ташкил этилган. Пресс-турнинг сўнги манзили ушбу ҳудуд билан танишиш бўлди.

Журналистлар аввало, ўрмончиликларга ҳавас қилишди, чунки, бу ҳудуднинг тоза ҳавоси, табиатининг гўзаллиги, атрофда сайроқи ушларнинг гўзал хонишлари уларнинг ўрмончиликларга ҳавасини оширмасдан иложи йўқ эди. ОАВ вакиллари ва республикадан ташриф буюрган меҳмонлар Ўрмончи маҳлласида замонавий ва қулай шароитларни ўзида мужассам этган оромгоҳ ҳудуди ва унинг шароитлари билан танишишар экан, бу ердаги ўсимликлар дунёси, гулларнинг чирой очиб туриши, тоғ арчаларининг ажойиб ҳидларига мафтун бўлишди.

Ушбу худдудда ички ва ташқи туризмни янада ривожлантириш юзасидан ўз фикр ва мулоҳаларини билдириб ўтишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари

 универиситети талабаси Бахром Муродов 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!