Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоят Адлия бошқармаси ёш мутахассисларга эътиборини қаратмоқда
03 август 2021 г 581 Комментарии: 0
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда бошқармадаги мавжуд иш ўринларида ишлаб келаётган 55 та ходимдан 18 нафари (32.7%) сўнгги 3 йилдаги олий масканни битириб келган ёш ҳуқуқшунослар, шулардан 7 нафари бу йилги битирувчилар бошқарма ва туман адлия бўлимларида ўз иш фаолиятини олиб боришмоқда.
Бошқарма томонидан ёш кадрларга қаратиб келинаётган алоҳида эътибор натижасида улар қисқа муддатларда адлия соҳасининг барча фаолият йўналишларини ўрганиб олишмоқда. Шу мақсадда улар билан доимий равишда ўқув машғулотлари ҳамда учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Анашундай учрашувлардан бири ёш юристлар билан ўтказилди.
Ташкил этилган очиқ мулоқотда иштирок этган ҳар бир ёш юрист келажак учун асқотадиган билим ва кўникмага эга бўлишди.
Бугунги учрашув ёш юристларга катта руҳий мадад, мотивация берди десак муболаға бўлмайди.
Энг асосийси, янги ташаббусларни илгари сурувчи мулоқот майдони бўлди.
Вилоят бошқарма бошлиғи Шокир Саидов ёш юристларга фақатгина ўз устида тинимсиз ишлаши ва ҳаракатдан тўхтамаслик лозимлиги, ўз ишининг устаси бўлган инсон ҳаётда ўз ўрнини топишини қатъий таъкидлади. Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда бугунги кунда ҳуқуқшунос кадрларни олдига қўйилаётган талаблар, қонунчилик ҳужжатлари билан ишлаш усуллари бўйича фикрлар мулоҳазалар алмашилди.
Учрашув қизғин савол-жавоб тарзида ўтди. Келгусидаги ёш кадрлар билан амалга ошириладиган аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Вилоят Адлия бошқармаси матбуот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!