» » Жиззахда “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Жиззахда “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

13 август 2021 г 734 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси Санобар Суярованинг Жиззах вилояти Шароф Рашидов ҳамда Пахтакор туманларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, мутасадди идоралар масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш бўйича Олий Мажлис Сенатининг чора-тадбирлар режаси доирасида ҳудудларда мустақиллик йилларида иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини фуқароларга етказиш бўйича юклатилган топшириғига асосан ўтказилган ушбу давра суҳбатлари “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” мавзусида ташкил этилди.  

Давра суҳбатида Ҳаракатлар стратегиясини 2017-2021 йилларда амалга оширишга қаратилган давлат дастурларидаги вазифалар ижроси юзасидан ҳаётга татбиқ этилган иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, ижтимоий лойиҳаларнинг ижросига қаратилган маърузалар тингланди.

Охирги йилларда мамлакатимизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, қатор соҳаларда катта-катта ютуқларга эришилди.  

Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ва бюджет тизими шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, солиқ юкини камайтириш ва солиқ маъмуриятчилигини соддалаштириш орқали аҳоли реал даромадини ҳамда тадбиркорлик субъектларининг манфаатдорлигини ошириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Президентимизнинг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони билан солиқ муносабатлари соҳасида янги тартиб-тамойиллар жорий этилган эди. Унга кўра, 2019 йил 1 январидан бошлаб барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ягона ставкаси 12 фоиз қилиб белгиланди ва фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари бекор қилинди. Натижада нафақат аҳолининг реал даромадлари ошди, қолаверса, солиқ тўловларини ҳисоблаш билан боғлиқ вақт ва моддий харажатлар қисқаришига ҳам эришилди.

Тадбиркорлик субъектларини молиявий ва аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш нафақат солиқларни қисқартириш, балки уларнинг миқдори ва ставкаларини камайтиришда ҳам намоён бўлди. Масалан, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 14 фоиздан 12 фоизгача, тижорат банклари учун — 22 фоиздан 20 фоизгача, дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушланади фойда солиғи 10 фоиздан 5 фоизгача, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 5 фоиздан 2 фоизга пасайтирилди.

– Шу кунларда мамлакатимиз халқи давлат мустақиллигининг 30 йиллигига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда, – дейди Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси аъзоси Санобар Суярова. – Ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар самарасини сарҳисоб қиладиган вақт келди. “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигни мустаҳкамлаш йили”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Бир миллион дастурчи” каби давлат дастурлари ижроси доирасида ҳудудларда, жумладан Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Пахтакор ва бошқа туманларида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган тамойилни ҳаётга тадбиқ этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни айниқса, ёшлар тадбиркорлигини янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдик.

Ҳар икки туманда ташкил этилган тадбирда ушбу тамойилини ҳаётга жорий этиш орқали аҳоли, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, бизнес юритиш шартларини енгиллаштириш, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, томорқачиликни рағбатлантириш учун яратилган янги имкониятлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг реал даромадларини изчил ошириб бориш орқали ҳудудда камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар тўғрисида ҳам атрофлича фикрлар билдирилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!