Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш туманида аҳолини ижтимоий ҳимоялаш учун 5 миллион сўм маблағ сарфланди
07 сентябрь 2018 г 2 575 Комментарии: 0
Халқимизнинг саховатпешалик ва инсонпарварлик фазилатлари энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда янада яққол намоён бўлмоқда.
Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 1 августдаги «Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши муҳим ўрин тутяпти.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, хусусан, кексалар, меҳнат фахрийлари ҳамда имконияти чекланганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, байрам арафасида 51 нафар ёлғизқариялар, ногиронлар, кам таъминланган ёрдамга муҳтож оилаларнинг уй-жойлари таъмирланиб, томорқалари тартибга келтирилди. Бу мақсадлар учун 5 миллион 598000 сўм маблағ сарфланди.
Бундан ташқари 12 нафар ногирон ва ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, имконияти чекланган юртдошларимизниқўллаб-қувватлаш, жамиятда ўз ўрнини топиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб берилаётгани уларнинг келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.
Рашид КАРИМОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!