Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » 2022 йилдан аҳоли ва тадбиркорлардан 15 турдаги ҳужжат ва маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинади
26 август 2021 г 482 Комментарии: 0
1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан молиявий ҳисоботлар нусхалари, жисмоний шахсларнинг сўнгги 12 ойдаги иш ҳақи тўғрисидаги, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтганлиги, давлат божи, йиғимлар ва алимент тўланганлиги, кам таъминланганлик ва фуқаронинг «Ёшлар дафтари» ёки «Аёллар дафтари»га киритилганлиги ҳақидаги жами 15 турдаги маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинади. Ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» платформаси орқали онлайн олинади.
Президент 24 июлдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги [ПФ-6269-сон] фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан айрим ҳужжат ва маълумотларни талаб қилиш тартиби бекор қилинади.
Қуйидаги ҳужжатларни:
Қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
Мирали Камолов - Зарбдор туман ДХМ директори
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!