Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод туманида амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ОАВ ҳамда блогерлар учун медиа-тур ўтказилди
19 август 2021 г 449 Комментарии: 0
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати медиа режасига асосан маҳаллий журналист ва блогерлар иштирокида туманида амалга оширилган ва оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишишга бағишланган медия-тур ташкил этилди.
Медиа-тур аввалида туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутахассиси йиғилганларга жорий йилда туманда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг, 2020 - 2021 йилларда амлга оширилиши белгиланган инвестиция дастурлари доирасида ишган тушган "Бахора мехрибону" нодавлат мактабгача таълим муассасаси, "Давлатбек 7777" МЧЖ томонидан ташкил этилган "ТОЖ" тўйлар мажмуаси ҳамда "Барака чеварлари" тикувчилик комплекслари фаолияти билан яқиндан танишиш учун ташриф буюрилди.
Медиа-тур давомида лойиҳалар тўғрисида маълумот ва берилган саволларга лойиҳа ташаббускорлари ва туман Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутахассиси томонидан атрофлича жавоблар бериб борилди.
Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!