» » Бажарилган ишлар натижалари муҳокама қилинди

Бажарилган ишлар натижалари муҳокама қилинди

02 сентябрь 2021 г 735 Комментарии: 0

Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари томонидан “Давлат кадастрларини юритиш ҳолати ва унинг аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармалари раҳбар ва ходимлари, республика ва вилоят оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳамда маҳаллий блогерлар иштирок этди.

Тадбирда Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Қуқанбоев ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Н.Сидиковлар мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги байрами билан барчани табриклаб, давлат кадастрларини юритиш ҳолати, аҳамияти, соҳада амалга оширилган ишлар, келгусидаги вазифалар ҳақида батафсил ахборот берди. Шунингдек, соҳа мутасаддилари ўтган саккиз ой мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами муносабати билан ўз вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндошиб, берилган топшириқларни аъло даражада бажариб келаётган, шунингдек меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳит ва ҳамжиҳатликни ўрнатишга катта ҳисса қўшган ҳолда бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар бошқарма раҳбариятининг фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Матбуот анжумани якунида журналист ва блогерларнинг саволларига соҳа ходимлари батафсил жавоб берди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!