Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ДХА ходимлари ''Меҳр улаш'' қон топшириш хайрия акциясида қатнашди
15 сентябрь 2021 г 455 Комментарии: 0
Адлия вазирлиги ташаббуси билан ''Меҳр улаш'' қон топшириш хайрия акциясига старт берилган эди. Бугун ДХА Жиззах вилоят бошқармаси жамоаси ҳам акция доирасида қон топшириш жараёнида иштирок этди.
Акцияда ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган ва донорлик қила оладиган ходимлар рўйхати шакллантирилди ҳамда улар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Шу билан биргаликда, Жиззах шаҳар ва Ш.Рашидов туман Давлат хизматлари маркази ходимлари, Бош вазирнинг Жиззах шаҳридаги қабулхонаси ҳамда марказга ташриф буюрган фуқаролик ихтиёрийлик асосида акцияда иштирок этдилар.
Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад донорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдир.
Ўтказилган мазкур беғараз донорлик акцияси турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар, хусусан, бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига муайян даражада ёрдам беради.
Маълум бўлишича, Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтининг маълумотига кўра, пандемия даврида донорлар сони кескин камайди ва оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошган.
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!